loader
Foto

Қодиров «Россиянинг заиф жавоблари»дан норози

Бу ҳақида Қодиров 25 октябрь куни телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

"Биз Украина ҳудудида махсус ҳарбий операция ўтказяпмиз, деб айтган эдик, аммо уруш аллақачон бизнинг ҳудудимизда давом этмоқда. Ва, агар менинг фикрим сизни қизиқтирадиган бўлса, мен бундан жуда норозиман" деди у.

Қодировнинг қўшимча қилишича, "шаҳарларни ер юзидан йўқ қилиш"га қарор қилганда, Ғарбнинг муносабати ҳақида қайғурмаслик керак. Унинг сўзларига кўра, "бундан баттари бўлмайди".

"Биз аллақачон ҳарбий ҳолат еълон қилганмиз... Лекин улар уялишмаяпти, отишяпти... Биз қандай жавоб беряпмиз, назаримда, заиф жавоб беряпмиз. Бизнинг томонга, минтақамизга снаряд тушган бўлса, шаҳарларни ер юзидан ўчириб ташлаш керак. Узоқ уфқни кўриш мумкин бўлиши учун... Бизнинг йўналишда ўқ отишни хаёлига ҳам келтирмасликни тушуниш учун", — деди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Қрим кўпригидаги портлашда Москвадаги Арбитраж суди судяси ҳалок бўлган эди. Эркак Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизига қарши жараённи кўриб чиқаётган эди. Марҳум, шунингдек, Россия давлати ва нефт ва газ гигантлари билан боғлиқ бир нечта шов-шувли ишларни бошқарган.