loader
Foto

Данияда мусулмонларга бошқа жинс вакилларига тегиниш мажбур қилинди

Мусулмонларнинг бошқа жинс вакиллари билан қўл сиқишишдан бош тортиши ғарб мамлакатларида тушунмовчилик ва норозилик уйғотиб, турли можароларга олиб келарди ва уларнинг айримлари ҳатто судгача бориб етарди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчларнинг фикрига кўра, Дания ҳукумати қўл сиқиш борасида мусулмонларга ахлоқий босим кўрсатишада ошириб юборган.

Янги қонунга айрим шаҳарларнинг мэрлари ҳам қарши чиқдилар, ахир айнан мэрлар бундай маросимлар ўтказишига ва Дания фуқаролигини қабул қилаётган мусулмонларга атайлаб қарама-қарши жинс вакилларини жўнатишига тўғри келади.

Парламентарий Мартин Хенриксеннинг таъкидлашича, агар одам эркак ёки аёлнинг қўлини сиқа олмаса, унинг Дания фуқароси бўлишидан маъно йўқ.

Аввалроқ шу йили Дания парламенти, мамлакатда уни кийиб юрадиган аёллар сони юзтадан ҳам кам эканлигига қарамай, ниқобни тақиқлаган эди.