loader
Foto

Россия – террорчи мамлакат: Польша Сенати Путиннинг режимини террорчи деб тан олди

"Интерфакс-Украина" хабарига кўра, жорий йиғилишда Польша Сенати резолюцияни маъқуллаган, унга кўра Россия "террорчи режим" деб тан олинган. Қарор 85 овоз билан бир овоздан қабул қилинди. Сенат қарори ҳақида расмий сайтида хабар берилган.

"Биз Россиядан келиб чиқаётган агрессияни кескин қоралаймиз. Тинчлик, қонун ҳимояси ва демократияни қўллаб-қувватловчи давлатларни Россия Федерациясидаги ҳокимиятни террорчи режим сифатида тан олишга чақирамиз", дейилади ҳужжатда.

Қарор Россиянинг 2022 йил 24 февралда Украинага бостириб кириши билан боғлиқ. Шу куни Россия "суверен мамлакатни ер юзидан йўқ қилиш ва унинг халқини жисмоний йўқ қилиш мақсадида Украинада уруш" бошлади.