"Шундай қилиб, кутилмаганда Ўзбекистон Россияга унинг учун қилган барча яхшиликларига миннатдорчилик билдирди:
1,2 гигаватт қувватга эга иккита қурилган АЭС блоки учун;
қарзни реструктуризация қилиш ва 800 млн доллар "кечилган" қарзлар учун;
2021 йилнинг ўзида ватанига 8 миллиард доллар жўнатган уч миллионга яқин ўзбекистонлик Россияда ишлаётгани учун".
Тўғри, Ўзбекистон компаниялари ўз маҳсулотларини ҳар кимга, ҳатто Угандадаги фермерларга ҳам етказиб беришга ҳақли эканлиги ҳақида гап ҳам йўқ. Аммо қанақа "атом электр станциялари блоклари"? Кимдир Россия Федерацияси Ўзбекистонда атом электр стансияси қураётгани ҳақида бирор нарса эшитганми ўзи?