loader
Foto

Россия Эрондаги намойишларни бостиришга тайёрланмоқдами?

Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳукумати "нотўғри ҳижоб" туфайли 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлдирилиши натижасида юзага келган оммавий норозиликларни бостириш учун ИИҚК, Басиж милиция кучлари ва ҳатто жиноий отрядларни юборган. Эрон полицияси намойишчилар оломонига қарата ўқ узмоқда, кўздан ёш оқизувчи газ, сув пуркагичлардан фойдаланмоқда, намойишчиларни калтаклар билан калтакламоқда... Уч ой ичида 240 га яқин одам ҳалок бўлган ва бир неча минг киши жароҳатланган бўлса-да, Эрон ёшлари митинг ва намойишларни тўхтатмаяпти.

Хабар қилинишича, Эронда кучайиб бораётган норозилик тўлқини Ислом Республикаси раҳбариятида ваҳима уйғотмоқда

Ўтган ҳафта ИИҚК Бош қўмондони Ҳусайн Саламий олий етакчи Оятуллоҳ Хоманаийга шанба (29  октябрь) кунидан бошлаб Эронда бошқа норозилик намойишлари бўлмаслигига расман ваъда берган эди. Бунга жавобан талаба ёшлар йирик шаҳарларда "Диктаторга ўлим", "Аёл. Ҳаёт. Озодлик" шиорлари остида митинг ва иш ташлар давом эттирмоқда. Маҳса Амини вафотининг 40 куни муносабати билан ўтказилган маросим катта оммавий акцияга айланиб кетди, унда оломон намойишчилар, улар айтганидек, яланг қўллари билан ИИҚК қуролли бўлинмаларига қарши боришди.

Эрон пойтахтидаги манбаларга кўра, Эронда кучайиб бораётган норозилик тўлқини Ислом Республикаси раҳбариятида ваҳима уйғотмоқда. Британиянинг "Express" газетасига кўра, Теҳрондан Лондонга ҳар куни ҳокимиятнинг юқори поғонасидаги амалдорларнинг қариндошлари билан тўла бешта рейс келяпти. Британиялик депутат Боб Стюарт ҳатто бу борада, афтидан, Эроннинг юқори лавозимли амалдорлари ва уларнинг яқинлари Британия паспортларини олишга ва Лондонни ўзларининг "хавфсиз бошпана"сига айлантиришга ҳаракат қилишаётганини айтди.

Айни пайтда Миллий хавфсизлик кенгашининг Оқ уйдаги стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби матбуот анжуманида Москва оммавий намойишларни бостиришда ўз тажрибасига таяниб, намойишларни бостиришда Ислом Республикасига ёрдам бериш мажбуриятини олгани ҳақидаги далилларни тасдиқлаганини айтди.

"Афсуски, Россияда намойишчиларга нисбатан шафқатиз қатағонлар бўлган", - дейди Жон Кирби.

Айни пайтда Оқ уй тасдиқланган маълумотларга таяниб, Россия оммавий намойишларни бостириш бўйича ўз тажрибасига асосланиб, намойишларни тинчлантиришда Эронга ёрдам бериш мажбуриятини олганини айтди.

Қайд этиш жоизки, "яшил ҳаракат" деб аталган даврда ҳам эронлик ҳуқуқ ҳимоячилари Эрон расмийлари бу намойишларни бостириш бўйича Москва билан маслаҳатлашганини ёзишган.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йил Эронда Маҳмуд Аҳмадинажод қайта сайланган сохта сайловларни бекор қилиш талаби билан миллионлаб кишилар иштирокидаги митинг ва намойишлар ўтказилган эди. Кейин Москвада Путин ва Аҳмадинажоднинг шахсий учрашувида "яшил ҳаракат"ни бостириш масаласи муҳокама қилинди. Ўша куни Аҳмадинежод Теҳронга қайтганидан сўнг Эрон ҳуқуқ-тартибот идораларига намойишчиларга қарата ўт очиш буюрилган. Оқибатда Теҳрон, Исфаҳон, Занжон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида минглаб одамлар ҳалок бўлди.

Америкалик сиёсатшунос Юрий Рашкиннинг haqqin.az нашрига айтишича, Эрондаги норозиликлар шу қадар кенг кўламга етганки, мулла режими энди ўз кучини ўзи сақлаб қололмайди.

Рашкиннинг фикрича, агар 80 миллионлик Эрон ҳукуматга қарши чиқса, Россиядан ҳеч қандай хавфсизлик кучлари импорти оятуллоҳ режимини қутқариб қолмайди.

"Москва томонидан ички норозиликларни бостиришда тақдим этилаётган ёрдам «Вагнер» ХҲКни ҳокимиятда қолишга интилаётган ҳар хил африкалик диктаторларга ёрдам бериш учун юбориш билан бир хил тоифага киради, - деди Юрий Рашкин. - Бу тизим Сурия, Беларусь, Ливия, Судан ва бошқа мамлакатларда анчадан бери синовдан ўтган, шунинг учун унда янгилик йўқ. Намойишчиларни калтаклаган ва дубулға кийган одамлар Россия узоқ вақтдан бери сотаётган экспорт "маҳсулотлари"дан биридир. Россия гвардияси бошлиқлари эса кимнинг аҳолисини калтаклаши ёки ўлдириши билан қизиқмайди. Биз буни Россия Федерациясининг ўзида, Россия гвардияси таркибига кирувчи Москва ОМОН бўлинмалари Хабаровскдаги намойишчиларни тор-мор қилганда, Россия гвардиясининг вилоятлардан кўчирилган ходимлари Москвада намойишчиларни калтаклаганида кўрдик. Хўш, экспорт учун ҳам худди шундай хизматлар таклиф этилади. Масалан, Суриядаги мухолифатни бомбардимон қилиш мумкин, Миллий гвардияни Беларусь полициясига ёки Россия штрейкбрехерларига ёрдам бериш учун Беларусь телевидениесига зарба бериш учун юбориш мумкин.

Аммо хорижий тузум Россия ёрдами билан норозиликни бостиришга муваффақ бўлгач, Рашкиннинг сўзларига кўра, "қарздор" Москвага чуқур қарам бўлиб қолади.

"Бу кейин усиз яшаш имконсих бўлган гиёҳванд модданинг биринчи дозасига ўхшайди, - дейди сиёсатшунос. - Москвадан бошқа ҳеч ким қўллаб-қувватламайди, деган фикр режимга тўсатдан етиб боради. Бу, аслида, Владири Путин "стратегияси"нинг мазмун-моҳияти: у цивилизациялашган мамлакатларга табиий ресурсларни таклиф қилади, диктаторларга эса ҳокимиятни сақлаб қолишда ёрдам беради.

Америкалик сиёсатшуносга кўра, Эрон ҳукумати интернетни ўчириб қўйган, улар мухолифатчиларни ҳибсга олишмоқда, телефонларини тинглашмоқда, намойишчиларни кузатиб боришмоқда...

"Эроннинг теократик режимига етишмаётган ягона нарса бу намойишчиларни асоссиз калтаклашга ва керак бўлганда уларга қарата ўққа тутишга тайёр бўлган хавфсизлик ходимларининг етарлича сони, - деди Рашкин. - Албатта, Теҳрон бу мақсадлар учун Ироқ шиа гуруҳларининг Эронпараст "Ҳашд аш-Шаби" иттифоқини олиб келиши мумкин. Аммо унинг аъзолари бўлган "Асаиб Аҳл ал-Ҳақ" ва "Катоиб Ҳизбуллоҳ" очиқдан-очиқ исён кўтариб, Теҳроннинг буйруқларини менсимаяпти. Аммо Путиннинг Россия гвардияси жангчилари ёрдамида Теҳрон кўчаларида жанжал уюштириш ҳақидаги таклифлари Теҳрон саройига мос келган бўларди...”

Сиёсатшуносга кўра, Эрон тузум қонунийлигининг сўнгги даражасига чўкди ва енди чўкиб кетаётган одамдек ҳар қандай хасга ёришади. Аммо Россиянинг бу мамлакатдаги норозилик намойишларини бостиришда кўрсатиши мумкин бўлган ёрдам Москванинг ташқи дунёдан ниҳоят ва қайтариб бўлмайдиган даражада узилишига ва қонли бузуқ давлатлар билан бир қаторда туришига олиб келади, бу эса Россиянинг ўрнини осонгина ва ихтиёрий равишда эгаллайдиган Туркиянинг ва бошқа геосиёсий рақобатчилар ишини сезиларли даражада осонлаштиради.

«Эронга келсак, - дейди Юрий Рашкин, - 80 миллионлик давлат режимга қарши чиқса, Россиядан ҳеч қандай хавфсизлик кучларининг импорти оятуллоҳ режимини қутқариб қолмайди».