loader
Foto

Исроил яна мусулмонларга ракета ҳужумини уюштирди

Бугун 4 ноябрь куни Исроил ҳарбийлари Ғазодаги аҳолини яна ракета орқали ўққа тутди.

Исроил армияси хабарида “Самолётлар Ғазо сектори марказида жойлашган ер ости ҳарбий объектига зарба беришди. У ерда Хамас террор ташкилоти учун ракеталар ишлаб чиқарилар эди” дейилган.

Ҳозирча жабрланган ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Бу жорий йилнинг август ойидан бери илк ҳужум ҳисобланади. Августда исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги “Ислом жиҳоди” ҳаракатига қарши амалиёт ўтказганди. Бунга жавобан ҳаракат бошчиси Исроилга Тел-Авивни ракета орқали вайрон қиламиз деб таҳдид этганди. Кейинроқ Исроил ва Фаластин Миср воситачилигида сулҳ тузишганди.