Исроилда навбатдан ташқари парламент сайловлари якунлари бўйича Исроил президенти Ицхак Герцог ўнг қанот консерваторлар лагери етакчиси ва собиқ бош вазир Бенямин Нетаняхуга янги вазирлар маҳкамасини шакллантиришни топширди. 13 ноябрь, якшанба куни Қуддусда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида "Мен сизга ҳукумат тузиш учун мандат бераман", деди.
Герцогнинг сўзларига кўра, партиялар етакчилари билан маслаҳатлашувларидан сўнг "натижа аниқ", бу Нетаняхунинг янги коалиция тузиш ҳуқуқидан иборат. "Ликуд" миллий-либерал партияси етакчисига қарши давом этаётган суд жараёнига изоҳ берар экан, президент бу фактни ҳисобга олишини ва коррупцияга оид айбловлар аҳамиятини ҳеч қандай тарзда пасайтиришни истамаслигини айтди. Герцогнинг сўзларига кўра, Нетаняху айби исботланмагунча бош вазир лавозимини эгаллаши мумкин.
Нетаняхунинг муддатидан олдинги сайловлардаги ғалабаси
Икки ҳафта олдин, сўнгги 3,5 йил ичида Кнессетга бешинчи сайловда Бенямин Нетаняху ғалаба қозонди ва энди потенциал ҳамкорлари билан Исроил тарихидаги энг ўнг қанот ҳукуматини тузиб, ҳокимиятга қайтиш ниятида.
1 ноябрдаги овоз бериш натижасида Ликуд партияси, шунингдек, коалиция бўйича потенциал ҳамкорлар – иккита ультра-ортодоксал партия ва радикал ўнг "Диний сионизм" партияси парламентдаги 120 ўриндан жами 64 ўринни қўлга киритди, бу эса Нетаняхуга барқарор ҳукмрон коалиция тузиш учун имконият яратади. Бунинг учун унинг тўрт ҳафта вақти бор, бу муддат яна икки ҳафтага узайтирилиши мумкин. Шундай қилиб, Нетаняхунинг янги ҳукумати либерал бош вазир Яир Лапид кабинетини алмаштиради.
Нетаняхуга қарши айбловлар
1996-1999-йилларда ва 2009-2021-йилларда Исроил бош вазири лавозимида ишлаган Бенямин Нетаняху фирибгарлик, коррупция ва давлатга хиёнатда айбланмоқда. У барча айбловларни рад этмоқда. Агар суд сиёсатчини коррупцияда айбдор деб топса, унга қонунга мувофиқ 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Қолган айбловлар учун максимал жазо 3 йил қамоқ жазоси кўзда тутилган.