loader
Foto

Урушни оқлаш учун мусулмон аёл образидан қандай фойдаланилади

Сара Раҳнома ўз курсида юқоридаги схеманинг ишлашини кўрсатиш учун жаҳон тарихидаги учта воқеани кўриб чиқади. Булар Франциянинг Жазоирни босиб олгани, Ислом инқилобидан олдин ва кейинги Эрон ва 2001 йилдан кейинги Афғонистон, деб ёзади Yahoo News.

"Ҳозир кун тартибида рўмол ўрамагани учун одоб-ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган ва ҳибсда вафот этган Маҳса Аминининг ўлими, шунингдек, Европада мусулмон аёлларга ҳижоб ўрашни тақиқлаш бўйича кўплаб ҳолатлар бор, аммо бу ҳолатларнинг барчаси Яқин Шарқдаги сиёсат ва урушга алоқаси йўқ", - дейди курс муаллифи.

«Менинг биринчи дарсим 2001 йилда республикачиларнинг собиқ вакили Керолин Малони паранжига ўралган ҳолда Афғонистонга қарши урушга чақирганини эслатишдан бошланади. У тор доирада фикрловчи одамлар паранжини афғон аёллари зулми рамзи деб билишига ишонган. Шундай бўлиб чиқди ҳам. Бу ҳолат менинг шогирдларимга мусулмон аёл образидан уруш қўзғатиш учун фойдаланишнинг аниқ фактини беради», - дейди Сара Раҳнома.

Яна бир мисол - Шимолий Африка мустамлакасидан олдин Францияда тарқатилган жазоирлик аёлларнинг эски фотосуратлари, баъзи аёллар тўлиқ ҳижобда, бошқалари эса қисман очиқ эди. Газеталардаги бундай откриткалар ва фотосуратлар жазоирликларнинг гўзал ва жозибали эканликларини ва, албатта, улардан "диний кишанларини" олиб ташлашга лойиқ эканлигини кўрсатди. Ушбу ОАВ кампанияси интервенцияни қўллаб-қувватлашни кучайтирди.

Кейинги курсида Сара Раҳнома француз ҳарбийлари жазоирлик аёлларни қандай қилиб мажбуран ечинтиргани, улар ҳижобни ечиш ва ёқиш тадбирларини қандай уюштиргани, жазоирлик аёллар Франциядан мустақиллик ва унинг "озодлиги" учун қандай жасорат билан курашганликлари ҳақида гапириб беради.

Шунингдек, олима синфда қизлар бикинида кўз-кўз қилган Шоҳ давридаги Эронни акс эттирувчи фотосуратларни алмаштиришни кўриб чиқмоқчи. Аслида, бу қизлар умуман эронлик эмас, балки АҚШдан келган мексикаликлар.

"Бундай фотосуратлар бизни эркинлик фақат яланғоч бўлиш эркинлиги, кийим эса чеклов ва зулм деган фикрни уйғотади", - дейди Сара Раҳнома.

Унинг сўзларига кўра, унинг курси талабаларга янгиликларни танқидий кўздан кечиришга, ҳар қандай сиёсий ҳаракатни оқлаш учун воқеаларнинг мисогинистик ва исломофобик талқинларини таҳлил қилишни ва аниқлашни ўрганишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.