Бу ҳақида Украина ташқи ишлар вазирлиги спикери Олег Николенко ўзининг Facebook даги саҳифасида маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили бегуноҳ одамларнинг ўлдирилиши ИШИД террорчиларининг ўзига хос услуби эканлигини, улар шу тариқа ўз талабларига эришишга уринишини эслатди. Россия ҳам ҳозир худди шундай йўл тутмоқда, дея таъкидлади вазирлик.
Ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, Песковнинг бугунги баёноти Кремл билан музокаралар ўтказиш имкониятига ҳануз ишонадиган "айрим мамлакатларнинг кўзини очиши керак". Украина томони Россия Федерациясининг ҳарбий тажовузини фақат Украинага оғир қуроллар, жумладан, танклар, кўплаб ракета тизимлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш орқали тўхтатиш мумкинлигига амин.