Мўғулистонда оммавий норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар 12 миллиард долларлик кўмирни ўғирлаган коррупционерларни жазолашни талаб қилмоқда. ОАВ хабарларига кўра, Мўғулистон уни Хитойга етказиб бериши керак эди.
Намойишчилар Улан-Батор марказидаги ҳукумат саройига киришга ҳаракат қилмоқдалар. Мамлакатда ижтимоий тармоқлар блокланган.
Шу билан бирга, Хитойда Мўғулистондан кўмир ўғирлашда иштирок этган амалдорлар қатл этилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, Хитой томони Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрденега коррупция ишига алоқадор мўғул сиёсатчилари рўйхатини юборди.