Бишкекдаги инвестицион саммит доирасида 186 километрлик Балиқчи – Қўчқор – Қора-Кече темир йўл линиясини ишга тушириш бўйича келишув имзоланди.
"Қирғизистон темир йўллари"да таъкидланганидек, лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакат ичида ягона темир йўл тармоғини ишга тушириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, республиканинг икки вилояти – Иссиқкўл ва Норин вилоятларининг ривожланишига хизмат қилади.