Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги раёсат мажлиси кун тартибидан Янгий йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масаласи ҳам ўрин олган.
Раёсатда Бош вазир Абдулла Арипов барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ва мушакбозлик уюштиришни тақиқлаган.