loader
Foto

Россия БМТ бюджетига тўсқинлик қилиш билан таҳдид солмоқда

(...) Бироқ G77 гуруҳига кирадиган айрим ривожланаётган мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган Россия бунга таъсир этишга уринмоқда, - дели нашр муаллифи. "Руслар музокараларни секинлаштириш учун улар тасарруфида бўлган барча воситалардан фойдаланишга  уринмоқда", - тан олади европалик дипломатлардан бири.

"Кечиктириш тактикаси олти ой олдин бошланган эди", - деди европалик иккинчи дипломат, бошқа бир жараён бўйича олти ойлик кечикишни эслатиб. Руслар Суриядаги жиноятларни холис ва мустақил тергов қилиш Халқаро механизмини (IIIM ёки БМТ жаргонида «уч карра IM») рўйхатдан ўтказишга қарши чиққанликлари сабабли ташкилотнинг бюджетига таҳдид солишга тайёрлар. Бу суриштирув комиссияси бўлиб, у Сурияда 2011 йилдан бери содир этилган ҳарбий жиноятлар билан шуғулланиши керак. "Улар «уч карра IM» ни йўқ қилиш учун ҳамма нарсага тайёр", деди биринчи дипломат.

"Башар Асад режимининг иттифоқчисига 18 млн доллар (16 млн евро) миқдоридаги маблағдан кўра кўпроқ бундан келиб чикадиган 60 та лавозим ва эндиликда барча аъзо-давлатлар ўз ҳиссасини қўшишлари лозимлиги халақит беради – комиссия ташкил қилинган 2016 йилда уни молиялаштириш «кўнгилли» мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланган. "Биз бунинг барча аъзо-давлатлар томонидан автоматик равишда молиялаштирилишидан бош тортамиз, - деди Le Monde га Россия Федерациясининг БМТ даги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Чумаков. – Агар Франция тўлаш истагида бўлса, бу унинг ихтиёри! Лекин бу БМТ механизми томонидан молиялаштирилмаслиги керак".

"Россия вакиллари «уч карра IM» жорий қилинишида тартиб-таомилларга оид қоидабузарликларни таъкидласада, бу БМТ томонидан икнор қилинмоқда", - дейилади мақолада.

"(...) Россия бу йўлда давом этишидан огоҳлантирмоқда. " Ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилишимизга умид йўқ, - дея давом этади Дмитрий Чумаков. - Бу жуда ачинарли, аммо фақат овоз бериш орқали вазиятдан чиқиб кетиш мумкин". Одатда бюджет комиссияси кескин музокаралар йўли билан муросага эришади, ишни овоз беришгача олиб бориш эса – жуда ўзига хос ва хавфли бурилиш эканлигини англаб етади, - изоҳ беради мақола муаллифи. "Бу салбий таъсир кўрсатиши мумкин, айниқса, молиявий инқироз пайтида", - таҳлил қилади европалик биринчи дипломат.

"(...) Россия, шубҳасиз, Хитой, Сурия ва Куба бошчилигидаги ўн беш мамлакатнинг ёрдамига умид қилиши мумкин. Аммо Сурия бўйича «уч карра IM» БМТда овоз беришнинг икки хил механизми жараёнида 193 та мамлакатдан 105 тасида маъқулланган. "Биз G77 мамлакатларида аниқлаштириб олдик-ки, - дейди европалик биринчи дипломат, - овоз бериш зарурати туғилса, натижалар шунга ўхшаш бўлиши керак". Фақат агар овоз бериш Рождестводан кейинга қолдирилмаса - бу сўнгги эллик йилда бир марта дипломатлар таътилга чиққанида рўй берган ва бу овоз беришга таъсир қилмайди"- хулоса қилади Кэрри Нутен.

Манба: Le Monde

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР