Рим папаси камдан-кам ҳолларда футбол янгиликлари қаҳрамони бўлади, аммо бугунги кун - истисно. Рим папаси Франциск laSexta телеканалида эфирга узатиладиган Salvados дастурига берган узун интервьюсида бир неча дақиқани футболга бағишлади. Аниқроқ айтганда, Лео Мессига.
У ва бошловчи Жорди Эволе ўртасида қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди.
- Сиз Худони биласиз. Мессини худо дейиш куфрми?
- Назарий жиҳатдан, ҳа. Бундай деб бўлмайди. Чиндан ҳам у Худоми? Мен бунга ишонмайман.
- Мен эса ишонаман.
- Хўп, мен эса ишонмайман. Одамлар унга тан бериш, бош эгиш учун уни Худо деб айтишади. Лекин фақат Худо олдида бош эгишингиз мумкин. Бу шундай ибора, «Худо каби ўйнайди», дейишади. Бу фикрни ифодалашнинг бир усули. Унинг ўйинини кўриш – зўрдир. Лекин у Худо эмас.
Журналист Рим папасига Мессини худо деб билишини тан олган видеога турли изоҳлар ёзилди.
Рим папаси Францискнинг сўзлари тармоқ бўйлаб тарқалди ва кўпчилик унинг фикрига қўшилмаслиги маълум бўлди.
AS портали твиттеридаги изоҳ: «У шунчаки Мессининг қандай ўйнашини кўрмаган».
Bleacher report порталидан твиттеридаги шарҳлар.
«Папа ҳазиллашяпти, ахир 1 апрел-ку.»
«Демак, папа атеист эканда?»
«Шунчаки, Папа Криштиану фан-клубининг аъзоси»
«Исо Масиҳ бир йилда 91 та гол ура оладими? Бундай деб ўйламайман».
«Месси ҳеч бўлмаганда мавжуд»
«Рим папаси Месси Худо эмаслигини расман эълон қилиши кераклиги - ақл бовар қилмайдиган ҳолат».
«Мен ҳар доим Франциск Роналду томон эканлигига шубҳа қилганман».
«Ҳаҳа, у Худо эмас, лекин худо».
«Тасаввур қилинг-а, Папанинг ўзи Мессини Худо эмаслигингини тушунтириши керак бўлса, нақадар даҳшат»
«Чемпионат»нинг айрим ўқувчилари ҳам Папанинг фикрига қўшилмайди.
Ўзбекистонда ҳам Мессини илоҳ даражасига кўтарганлар бор, эҳтиёт бўлишимиз керак...
Абу Муслим