loader
Foto

Нефт эмбаргоси Россияга жуда қаттиқ зарба беряпти - Bloomberg

Уруш туфайли Европа нефт бозорини йўқотган Кремль харидорсиз қолган ҳажмларни Осиёга йўналтиришга ҳаракат қилмоқда. Россия Федерацияси ва унинг нефт саноати учун бу жуда оғриқли жараён. Бу ҳақда Bloomberg мақоласида айтилади.

Европа Россия хом нефтининг импортига деярли тўлиқ тақиқ қўйди. Ва бу Россиянинг даромадига қаттиқ зарба бўлди.

Нефть эмбаргоси "қора олтин" нархининг ошишига олиб келади деган хавотирлар ўзини оқламади. Бозорлар бу стрессдан хотиржамлик билан омон қолди. Ва Россия нефти нархи бир баррел учун жорий қилинган 60 доллардан анча пастга тушди.

Путин ўзининг агрессив сиёсати билан мамлакатни энергия ресурсларининг асосий бозоридан маҳрум қилди. Аввалроқ россияликлар Европага кунига тахминан 1,5 млн баррел нефть сотишган.

Россия Европа бозоридан чиқарилган ҳажмларни Осиёга тўлиқ йўналтира олмайди. Бунинг учун зарур логистика салоҳияти йўқ. Мисол учун, Хитойга борадиган ягона қувур 100% ишламоқда. Тинч океани соҳилидаги Козмино экспорт терминали ҳам тўлиқ куч билан ишлаяпти. Бу денгиз орқали Хитой, Ҳиндистон ва Туркияга нефт етказиб беришнинг ягона йўлидир.

Муаммо шундаки, Осиё бозори нефтга аллақачон тўлиб бўлган. Улар янги йирик етказиб берувчига унчалик қизиқмайдилар. Россия харидорларга катта чегирмалар таклиф қилиш орқали анъанавий етказиб берувчилар билан рақобатлашиши керак.

Европа рус нефтини соғинмаяпти ҳам. Минтақанинг иқтисодиёти пасайиб кетди, шу сабабли энергия ресурсларига бўлган талаб камайди.

Бўлаётган воқеа нефт долларларига жуда боғлиқ бўлган Россия бюджетига жуда оғир зарба бўлди. Тез орада мамлакат жиддий ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутиш хавфи остида қолади.