loader
Foto

Россия телевидениеси Озарбайжонни бомбардимон қилишни таклиф қилди

Украиналик журналист Денис Казанскийнинг ёзишича, Александров бу ҳақида ташвиқот дастурларидан бирида айтган. Унга кўра, нефт бозоридаги рақобатчиларни ракеталар билан йўқ қилиш керак.

"Агар биз ҳозир уларнинг нефт саноатини бомбардимон қилсак, улар Ғарбга нефт сота олмайди. Бу нефть нархини сезиларли даражада оширади. Уларнинг нефт қазиб олиш ва энергетика тизимига зарба бериш керак", - деди у.

Журналистнинг қайд этишича, россиялик федерал канал эфирида очиқчасига нефт нархини ошириш учун қўшни давлатни бомбардимон қилишни таклиф қилган.

"Россия уруш ва қотилликка берилиб кетган. Ва бу муаммо ҳали ҳам ҳал қилиниши керак. Адекват бўлмаган режим уни йўқ қилмагунча таҳдид қилади", - дея хулоса қилди Казанский.