loader
Foto

Русларнинг бахтли келажакка ишончи 14 йил ичида минимал даражага тушди

Руслар янги йил аввалгисидан яхшироқ бўлишига умид қилишни тўхтатдилар. Минглаб йўқотишлар, йирик иқтисодий муаммолар ва Россияни дунё миқёсида яккамоховга айлантирган Украинадаги уруш фуқароларнинг давлатдаги ижобий ўзгаришларга бўлган ишончини ларзага келтирди.

Раҳбариятнинг вазият назорат остида эканлиги ва ҳаммаси "режа бўйича кетаётгани" ва Россия санкциялари "фақат яхшилик учун" деган ваъдаларига қарамай, Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) сўровига кўра фуқароларнинг 44 фоизи 2023 йил мамлакат учун қийин, яна 7 фоизи – ёмон бўлишини кутмоқда. Респондентларнинг 45 фоизи оптимистик фикрда.

Ҳисоб-китоблар баланси 2008 йилги глобал иқтисодий инқироздан кейин биринчи марта салбий (-6%)га айланди. Бошқаларга қараганда олий маълумотли россияликлар (61%), Москва ва Санкт-Петербург аҳолиси (69%), Шимолий-Ғарбий Федерал округи аҳолиси (65%) ва фаол интернет фойдаланувчилари (66%) мамлакат учун қийинчиликларни кўпроқ кутишади.

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази раҳбари Валерий Федоровнинг таъкидлашича, аҳоли "тинчлик, барқарорлик, хотиржамлик учун катта талабга эга". "Аммо бу айнан истак. Ва агар прогнозлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда, албатта, кўпчилик келгуси йил жуда қийин бўлишига ишонади ", деди у.

Шу билан бирга, руслар ўтган йилдан ҳам норози бўлиб қолишди. Президент Владимир Путин эълон қилган уруш мамлакатни тубсизликка олиб келди. Сўров иштирокчиларининг 83 фоизи 2022 йилни Россия учун оғир ёки ўта оғир йил деб атаган, фуқароларнинг атиги 14 фоизи эса бунинг акси бўлган нуқтаи назарга эга.

Шахсий натижаларга келсак, респондентларнинг 52 фоизи ўтган йилни умуман ўзлари ва оилалари учун яхши, 45 фоизи эса қийин деб атади. Федоровнинг фикрича, натижага турли хил ижтимоий тўловлар, шунингдек, уруш шароитида "ҳаёт хавфсизлиги учун хавфлар кучайганида, одамларнинг даъволари ва амбициялари бироз пасайган" эканлиги таъсир қилган. "…ҳақиқий инқироз, ҳарбий можаролар, санксиялар, изоляция қилишга уринишлар ва таҳдидлар кескин кучайган бир вазиятда одамлар бундай асосий нарсаларни қадрлай бошлайдилар. Саломатлик бор, овқат бор, азиз ва яхши одамлар бор, иш бор ва бу янада муҳимроқ бўлади ", - дея тушунтирди у.