loader
Foto

Россияга «Кракен» ҳужум қиляпти

Россия Федерациясининг Пенза вилоятида Россия ҳудудида «Кракен» коронавирус турини юқтиришнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақида Роспотребнадзор матбуот хизмати хабар берди.

"Omicron субвариант вируси - ХББ.1,5«Кракен» юқтиришнинг биринчи ҳолати Пенза вилоятида, SARS-CoV-2 геномлари кетма-кетлигини аниқлаш маълумотлари мониторинги доирасида қайд этилди", дейилади ҳисоботда.

Ушбу штамм юқори даражада юқумли эканлиги билан ажралиб туради. Аввалроқ Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Omicron штамми XBB.1.5 субвариантини "олдин аниқланганларнинг энг юқумлиси" деб атаганди.