loader
Foto

Нидерландия Украинага Patriot тизимларини топширади - Bloomberg

Нидерландия Украинага Россия Федерациясининг ракета ҳужумларига қарши туриш ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаасини кучайтиришда ёрдам беришга тайёр. Bloomberg агентлигининг ёзишича, шу муносабат билан мамлакат ҳукумати АҚШ ва Германиянинг илгари эълон қилинган таклифларидан ташқари замонавий Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган.

"Биз АҚШ ва Германия ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва Patriot тизимларини Украинага топшириш лойиҳасига қўшилиш ниятидамиз. Мен буни ўта муҳим деб биламан ва биз унга қўшилишдан манфаатдормиз", деди Марк Рутте АҚШ президенти билан Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда.

Сиёсатчи, шунингдек, мамлакатнинг Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича позицияси Германия канцлери ва Украина президенти билан ҳам келишилганига эътибор қаратди.