loader
Foto

Оятнинг хаётий тафсири

Ҳақиқатан ҳам, ҳозирда асли ислом ила шараф топиши керак бўлган уммат кўзини уйқудан оча олмаётган бир пайтда, ғарбликлар илмда пешқадам бўлиб олишди. Уларнинг олиб бораётган илмий изланишлари инсониятнинг бахт саодатга кўмилиб яшашига қаратилган албатта. Лекин шу ерда ҳақли савол туғилади: "Нима учун агар Қуръон ҳақ китоб бўлса, ислом ҳақ дин бўлса, мусулмонлар кашфиёт оламида умуман оқсашмоқда?" Сабаби оддий, бунга кўзга кўринган олимлардан бири шундай деб жавоб беради: "Мен дунёни кезиб чиқдим ва шунга амин бўлдимки, Европада ислом бор экан, аммо мусулмонлар деярли йўқ экан, ўз юртимга қайтдим ва кўча тўла мусулмонларни кўрдим-у, исломни топа олмадим". Яна бир, ўз даврининг забардаст уламоларидан бири ўз диёрини Европадан хомиладор бўлганлигини ва яқин орада фарзанд кўражаклигини, Европа эса исломдан хомиладор бўлиб, фарзанд кўражаклигини айтиб кетганди. Ана шу яқин кунлар ичида исломдан фарзанд туғажак Европада 20-асрнинг охирларида оламшумул ходиса рўй берди, инсоният шу пайтгача ўйлаб келган нарсаларини чиппакка чиқарувчи кашфиёт эълон қилинди. Олмон мутахасассислари томонидан кашф қилинган нарсада инсон азобни қаери билан хис қилиши маълум бўлди.

Йигирманчи аср охирларигача, одамлар азобни хис қилиш баданнинг ҳамма жойида бир хил деб тахмин қилиб келишганди. Инсон баданига пичоқ санчилса, теридан ўтади ва гўштни кеса бошлайди. Шу пайтда бизга маълум бўлган азоб қайси жойга яширинган? Тадқиқотларга кўра, инсоннинг бадани уч қисмли теридан ташкил топган ва азоб айнан анна шу тери қатламларида турлича кўринишда экан. Энг қаттиқ азоб терининг иккинчи қисмида экан. Анна шу кашфиёт Нобель мукофоти билан тақдирланди. Шу ўринда биз Қуръони Каримга мурожаат қиламиз: Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 56-ояти мазмунини келтирамиз: "Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир". Нисо, 56-оят.

Эътибор берган бўлсангиз, Аллоҳ роббил аъламин "қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз" демоқда. Қуръон нозил бўлган даврларда мусулмонлар бунга шундоқ эътиқод қилиб кетаверишган. Аммо йиллар ўтиши билан унинг кайфиятини билиш учун қизиққанлар топилди. Ана шу қизиққонлар учун жавобни муқаддас Каломида Ўзини қудрат ва ҳикмат эгаси деб эслатаётган Зот бермоқда. Дўзахга тушиб, териларимиз куйиб кетади ва куйиб кетган баданларимиз гўшти ҳеч нарсани сезмайди, деб хомтама бўладиганлар учун ҳам бу - катта ибратдир.

Зеро, Аллоҳ таоло ваъда қилиб айтмоқдаки, азоб тугаганидан кейин ҳақиқий азобни тотиб кўришингиз учун териларингиз алмаштирилади. Яъни, азоб тугамайди. Аллоҳдан териларимиз алмашадиган одамлар сафида бўлмаслигимизни сўраб қоламиз. Амин.