Зўрлар учрашуви
Кўпчилик Аргентина ва Португалия 2022 йилги жаҳон чемпионати финалида учрашишини орзу қилганди. Бу феноменал сюжет бўлар эди: 21-асрнинг икки энг яхши футболчиси асосий футбол кубоги - уларнинг шонли карьераларида етишмаётган ягона соврин учун курашиши мумкин эди. Аммо тақдир бошқача бўлди: Роналду чорак финалда чиқиб кетди.
Бироқ Қатардаги икки юлддузнинг дуэли биз учун барибир етишмади. Талаб бўлса, таклиф ҳам бор: араб футболи расмийлари кучли маркетинг ҳийласини йўлга қўйиб, Роналду ва Месси ўйнайдиган жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этишга қарор қилишди. Хабарингиз бор, аргентиналик футболчи тўп сурадиган "ПСЖ"га Қатар сармоя жамғармаси эгалик қилади, португалиялик юлдуз эса бир ой олдин Арабистоннинг "Ан-Наср" клубига ўтган эди. Бунга рози бўлиш унчалик қийин бўлмади, буни тезкорлик кўрсатиб турибди: 2023 йил бошида ўртоқлик ўйини расман эълон қилинди ва 19 январ куни ўйин бўлиб ўтганди.
Саудия Арабистонининг маркетинг ҳийласи
"ПСЖ"га нафақат "Ал-Наср"нинг, балки бошқа бир маҳаллий гигант "Ал-Ҳилол" клуби футболчилари ҳам қаршилик қилишди. Қизиғи шундаки, бу клуб сўнгги пайтларда тез-тез хабарларда Месси номи билан бирга пайдо бўлди ва гўё аргентиналик футболчига астрономик суммага шартнома таклиф қилишга тайёр, аммо ҳозирча парижлик ҳужумчи Ар-Риёдга фақат меҳмонга келган. Ваҳоланки, Лео фурсатдан фойдаланиб, Ал-Ҳилол вакиллари билан оғзаки музокаралар олиб борган бўлиши мумкин.
Саудия Арабистони учун бу ўйин имидж жиҳатидан ниҳоятда муҳим эди. Сўнгги йилларда у футболга фаол сармоя киритмоқда - худди Қатар каби. Араблар 2030 йилги жаҳон чемпионатига (Греция ва Миср билан биргаликда) мезбонлик қилишни чиндан ҳам хоҳлайдилар, шунинг учун ҳам пулларини аямайдилар – масалан, Ар-Риёд бир неча йилдан бери Испания Суперкубоги ўйинларини ўтказиб келади. Маҳаллий чемпионатга Роналдуни ҳам, Мессини ҳам жалб қилиш араб футболи мавқеини сезиларли даражада оширади. Португалиялик аллақачон у ерда, агар аргентиналик ҳам у ерга кўчиб ўтса, биз икки юлдуз ўртасида бир нечта ўйинни кўрамиз.
Байрам албатта муваффақиятли ўтди - сермаҳсул футбол, ёрқин юлдузлар, мухлисларга тўлган стадион. Бундай ўйиндан сўнг, бу ҳали Роналду ва Месси ўртасидаги сўнгги қарама-қаршилик эмасдек кўринади. Бунинг учун эса, албатта, аргентиналик юлдуз Саудия Арабистонига кўчиб ўтишини кутиш қолди.