Бош вазирлик қошидаги эркак-аёл тенг ҳуқуқлиги олий кенгаши (HCEFH) жинсий зўравонлик воқеалари бўйича ҳисобот тайёрлади.
2022 йил 5-26 октябрда 15 ёшдан ошган икки минг беш юз хотин-қиз орасида ўтказилган сўровнома натижалари президент Эммануэл Макронга тақдим этилади.
Viavoice институти тарафидан HCEFH учун ўтказган сўровномага кўра, ўлкада зўрлаш воқеалари ортиб, аёлларнинг 37%и истагига қарши жинсий алоқага мажбурланган.
Аёлларнинг 80%и эркаклардан ёмон муомала кўрганлиги аниқланиб, учдан бири тажовузга учраганлиги қайд этилди.
Зўрлаш ва жинсий тажовуз воқеалари ёшлар орасида кенг тарқалиб, эркакларнинг 26%и жинсий зўравонликка қарши норозилик ва тадбирларни кўпиртирилган деб баҳоламоқда.
Ўлкада яшовчи 25-34 ёш орасидаги эркакларнинг тўртдан бири ўзига ҳурмат қилиниши учун хотинга зўравонлик қилиш керак деб ҳисобласа, ёшидан қатъий назар 40% эркак, аёллар бола боқиши керак деб ўйлашини айтган.
Эркакларнинг атиги 9%гина эр кишининг уй ишларини қилишини нормал ҳолат деб қабул қилган.