loader
Foto

Норвегия Қуръонни ёқиш кампаниясини тақиқлади

Бир гуруҳ исломофоблар жума куни Туркиянинг Ослодаги элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборишни режалаштирган, дея хабар беради полиция.

"Полиция Норвегияда Қуръоннинг ёқиб юборилиши қонуний сиёсий баёнот эканлигини таъкидламоқда, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан бу тадбирни ўтказиш мумкин эмас", деди пайшанба куни Осло полицияси инспектори Мартин Странд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ТИВ Норвегия элчиси Эрлинг Скёнсбергни режалаштирилган акция муносабати билан чақирган эди.

"Эртага Норвегияда муқаддас китобимиз Қуръонга ҳужум қилиниши маълум бўлгач, Норвегиянинг Туркиядаги элчиси ҳозиргина вазирлигимизга чақирилди", деди пайшанба куни «Анадолу» агентлигига Туркиядаги дипломатик манба.

"[Норвегиянинг] режалаштирилган провокацион ҳаракатга тўсқинлик қилмаслик ёндашуви, бу аниқ нафрат жинояти ... қабул қилиниши мумкин эмас ва биз бу ҳаракатнинг олдини олишни кутамиз", - дея қўшимча қилди манба.

Ҳодиса ўтган ой Швеция пойтахтидаги Туркия элчихонаси яқинида ўтказилган акциядан кейин содир бўлди, у ерда ўта ўнг қанот вакили даниялик-швед сиёсатчиси Расмус Палудан Қуръон Мусҳафини ёқиб юборган эди.

Туркия Швецияни Қуръонни ёқиб юборгани, шунингдек, КИП фаолларининг алоҳида намойишини қоралади.

Норозилик намойишлари ортидан Туркия Швеция мудофаа вазирининг Анқаранинг НАТОга аъзолигига қарши эътирозларини бартараф этиш мақсадидаги ташрифини бекор қилди.

Швеция ва Финляндия Скандинавия мамлакатларини ҳарбий иттифоққа қабул қилиш бўйича Туркия билан келишувга эришиш йўлида олдинга силжишди, аммо келишмовчиликлар жараённи шубҳа остига қўйди.

Пайшанба куни Стокгольм Туркия билан Швециянинг НАТОга аъзолигига қарши эътирозларини енгиб ўтишга қаратилган "терроризмга қарши" келишувга эришганидан бир неча ой ўтиб, "террорчи" ташкилотларга аъзолик бўйича қонунларни қаттиқлаштиришини айтди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон чоршанба куни Анқаранинг Финляндияга нисбатан муносабати "ижобий", лекин Швецияга нисбатан "ижобий" эмаслигини айтди.

Бунга жавобан Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билстрём ўз мамлакати сўз эркинлиги бўйича муросага келмаслигини айтди, чунки бу музокаралар олиб борилган пактнинг бир қисми эмас.

Швеция ва Финляндиядан фарқли ўлароқ, Норвегия НАТО иттифоқининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Аммо шу билан бирга, норвегияликлар Кремлпарастларнинг ғалаёнлари учун Туркия билан муносабатларда ўзини балога қўйишнинг ҳожати йўқ деб қарор қилишди. Тўғри қилишади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР