Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Кенгаши 5 ьфеврал куни Россиядан келадиган нефть маҳсулотларига иккита нарх чегараси белгилашга қарор қилди. Хом нефтга чегирма билан сотиладиган нефть маҳсулотлари бир баррели учун 45 долларга тенг юқори нархга эга бўлади. Ушбу тоифага, масалан, мазут киради.
Хом нефтга устама билан сотиладиган қайта ишланган нефт маҳсулотларининг бир баррели учун 100 долларлик иккинчи чегара нархи ўрнатилади. Бу гуруҳга бензин ва дизел ёқилғиси киради.
Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путин нарх чегарасини жорий қилган "нодўст" давлатларга нефть етказиб беришни тақиқловчи фармонни имзолади. Агар шартномаларда "тўғридан-тўғри ёки билвосита маржинал нархни белгилаш механизмидан фойдаланиш назарда тутилган бўлса", Россия нефть ва нефть маҳсулотларини чет эл фуқаролари ва компанияларига етказиб бериш тақиқланади.