loader
Foto

Ўзбекистон Туркияда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий дала госпиталини ташкил қилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, самолёт Туркияга борган. Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус мутахассислар ишга киришган.

«Жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун бир гектар ерда 9 та алоҳида бўлимдан иборат кўчма касалхона мажмуасини ташкил этиш режалаштирилган. У ерда Мудофаа вазирлигига қарашли тиббиёт бўлимининг 50 нафар ходими ўз вазифаларини бажаради», — дейилади агентлик хабарида.

Ўзбекистон томонидан ташкил этиладиган ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.