Туркия жануби-шарқида ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 24 мингдан ошди
Тһе Guardian маълумотларига кўра, зилзила қурбонларининг умумий сони ҳозирда 24208 кишини ташкил этади. Нашр, шунингдек, зилзилалар натижасида юз минглаб одамлар қишки об-ҳаво шароитида уйсиз қолганини қайд этади.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль оқшом ҳолатига Туркияда 20 655 киши, Сурияда эса 3 553 киши ҳалок бўлгани маълум эди.