loader
Foto

Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажмида Россия улуши юқорилиги маълум бўлди

Статистика агентлиги Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқорилиги тўғрисида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 270 триллион сўмни ташкил этган. Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши 41,6 фоизни ташкил этган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

    Россия — 20,3 фоиз;

    Хитой — 16,4 фоиз;

    Туркия — 10,1 фоиз;

    Германия — 6 фоиз;

    Саудия Арабистони — 6 фоиз;

    АҚШ — 3,8 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистон энергетика соҳасига кейинги 8 йил ичида 18 миллиард доллар сармоя кераклиги, айрим вилоятлар инфратузилмаси учун 120 миллиард сўм ажратилиши тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг биринчи ярмида энг кўп инвестиция Хитой тарафидан киритилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 60 фоиз улуши қуйидаги инвестор мамлакатларга тўғри келган: Хитой — 22,3 фоиз; Россия — 21,5 фоиз; Туркия — 7,5 фоиз ва Германия — 7,3 фоиз.