loader
Foto

Киев турибди, Киев озод ва ҳеч қачон Россиянинг ғалабасига айланмайди: Байденнинг Варшавадаги нутқидан асосий парчалар

Киев турибди, Киев озод ва ҳеч қачон Россиянинг ғалабасига айланмайди: Байденнинг Варшавадаги нутқидан асосий парчалар

21 февраль куни АҚШ етакчиси Жозеф Байден Польшага ташрифи чоғида муҳим нутқ сўзлади. Нутқ бутунлай Украина ва Россия агрессиясига бағишланди.

Dialog.UA АҚШ президентининг асосий иқтибосларини жамлади.

- Байден Россия агрессиясига қарши мардонавор курашаётган Украина халқига қойил қолишини билдирди. Шунингдек, у Ғарб дунёси, жумладан АҚШ ҳам Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирди.

"Мен хабар беришим мумкин: Киев кучли, Киев мағрур, баланд ва энг муҳими, эркин турибди... Президент Путин ўз танкларини Украинага киритишни буюрганида, бизни чекинади деб ўйлаганди. У ҳақ эмасди… Осон ғалаба ўрнига Путин ёқиб юборилган танкларга ва мағлуб бўлган қўшинларга эга бўлди... Россия ҳеч қачон Украинани мағлуб эта олмайди. Ҳеч қачон".

Байден Украина етакчиси Зеленскийни ҳам тилга олди.

"Биз курашаётган, жасорати ва кучини кўрсатадиган одамни кўрмоқдамиз. Бу президент Зеленский. Демократия кучайиб борди, Путин кутганидек заифлашмади... Украина ҳамон эркин мамлакат. Херсондан тортиб Харьковгача украиналиклар жанг қилмоқда, ўз ҳудудларини қайтариб олмоқда. Улар узра кўк-сариқ байроқ ҳилпираб турибди".

- У Путиннинг Ғарб бирлигини бузиш орқали НАТОни йўқ қилишга уриниши муваффақиятсизликка учраганини айтди. Бундан ташқари, Байден Москвани альянс аъзоларидан бирига ҳужум қилишга уриниш энг қаттиқ жавоб олиши ҳақида огоҳлантирди.

"Путин НАТОни йўқ қиламан деб ўйлаганди, аммо НАТО ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ. Путин газдан қурол сифатида фойдаланиш мумкин деб ўйлаганди. Лекин биз энергияга қарамликдан халос бўлдик. Бизнинг Украинани қўллаб-қувватлашимиз собит, НАТО ўз фикридан қайтмайди. Путиннинг ҳокимиятга бўлган нафси барбод бўлади. Украина халқи ғалаба қозонади. Биз Украина демократияси ва эркинлиги қўриқчиси бўламиз. Украина ҳеч қачон Россия агрессияси қурбонига айланмайди".

- Байден ўз нутқида Россия Федерациясини Украинадаги уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортишга ваъда берди. У, шунингдек, келаси ҳафта тажовузкорга қарши янги санкциялар эълон қилинишини маълум қилди.

"Россия ҳарбийлари ва ёлланма аскарлари уруш жиноятларини содир этишди, аёлларни зўрлашди, турар-жой биноларини бомбардимон қилишди, украиналик болаларни ўғирлашди, бу жиноятлардан ҳеч ким кўзини ўгирмаслиги керак".

- АҚШ президенти Россия Федерацияси фуқароларига мурожаат қилди. У Путиннинг Ғарбнинг Россияга ҳужум қилиш режалари ҳақидаги ҳикоялари ёлғон эканлигига ишонтирди.

"Россия фуқароларига мурожаат қилмоқчиман. АҚШ Россияни йўқ қилмоқчи эмас, Россияга ҳужум қилмоқчи эмас. Миллионлаб Россия фуқаролари қўшнилари билан тинч-тотув яшашни истайди. Улар ҳеч қачон душман бўлмаган. Бу фожиа. Президент Путин урушни танлади ва уруш қанча давом этиши унинг танлови.У урушни тўхтата олади.Агар Россия Федерацияси ҳужумни тўхтатиб,Украинадан чиқиб кетса, уруш тугайди. Агар Украина тўхтаса, бу Украинанинг охири бўлади. Ишончим комилки, Украина ўзини ҳимоя қила олади... Шунинг учун бизнинг асосий вазифамиз Украина курашни давом эттиришига ишонч ҳосил қилишдир".

Байден кейинги кунлар Украина учун жуда оғир бўлишини қайд этди. Урушда, унинг сўзларига кўра, бурилиш даври келади.