loader
Foto

Францияда насроний католиклар лицейида ўқувчи дарс вақтида ўқитувчи аёлни пичоқ билан чавақлади

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, воқеа бугун эрталаб дарс вақтида содир бўлган.

Расмийлар полиция ва маҳаллий прокуратура воқеа жойида эканлигини тасдиқлади.

Ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Хусусий католик муассасаси бўлган мактабнинг кириш ва чиқиш йўллари тўсиб қўйилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум эрталаб соат 10:00 атрофида испан тили дарси вақтида содир бўлган. Ишга яқин манбанинг Le Figaro нашрига айтишича, ҳужумни амалга оширган 16 ёшли ўқувчи тунда испан тили ўқитувчисини ўлдиришни сўраган «овозларни эшитган».

Ҳужумдан кейин бир мунча вақт ўз синфларида бўлган мактаб ўқувчилари энди аста-секин муассасадан эвакуация қилинмоқда, деди Le Figaro нашрига полиция манбаси.

Вазирлар кенгаши йиғилишидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳукумат вакили Оливье Веран: «Бу ўқувчиларга қандай шикаст етказиши мумкинлигини тасаввур қила олмайман» деди. Унинг таъкидлашича, воқеа жойига Миллий таълим, ёшлар ва спорт вазири Пап Ндиайе етиб келади.