Якшанба куни Исроиллик кўчманчиларнинг қуролланган оломони Фаластиннинг Наблусдан жанубидаги Бурин қишлоғига бострииб кириб, маҳаллий аҳолининг уйларига ва автомобилларига ўт қўйишни бошладилар. Шу билан бирга, бошқа кўчманчилар ўт ўчириш машиналарининг киришига тўсқинлик қилиш учун йўлларни тўсиб қўйишди.Қишлоқдаги қирғиндан кейин мусулмонларнинг 30 та уй ва 15 та машина ёқиб юборилди. Бир мусулмон отиб ўлдирилган, 100 га яқин киши жароҳатланган.
Фаластин «Қизил ярим ой» ташкилоти Arab News га хабар қилишича, ўқотар қуроллар ва пичоқлар билан етказилган жароҳатлари, ис гази ва кўздан ёш оқизадиган газлардан заҳарланганлар келиб тушган, бир кишининг боши темир қувур билан уриб мажақланган.
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос воқеани "Исроил ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан кўчманчилар томонидан амалга оширилаётган террорчилик ҳаракати" деб атади.