loader
Foto

Империянинг тугаши, ўзини ва республикани мустамлака қилиш норозилик майдони сифатида

Миллий республикалар онг ва норозилик майдонидир!

Айтайлик, республика ёки вилоятлар сунъий нарса эканлигини тез-тез эшитамиз. Мен бу фикрга умуман қўшилмайман. Чунки буларнинг барчаси ҳақиқий сиёсий этни ташкил этувчи вилоятлар ва республикалар империя таркибидан чиқарилса, фақат империя бутафорияси қолади. Бу харобазорга айланган жой, у дарҳол ҳавога учгандай йўқ бўлиб кетади.

Келинг, мозийга бир назар ташлаймиз. XVIII асрда, Екатерина II Россия империяси таркибига Нўғой, Украина, Кавказ ерларининг бир қисмини қўшиб олиб, Новороссия кўринишида ушбу бутафорияни барпо этганида, нима бўлди? Қуйидагилар содир бўлди: нўғойлар қувиб чиқарилди ва йўқ қилинди (Суворов фаол иштирок этган нўғойлар геноциди); кейин энг унумдор ерларни Екатерина II ўз ўйнашларига, хизматдаги зодагонларга бериб юборди, аммо бу уларнинг асл ерлари эмас; кейин Потемкин қишлоқлари кўринишида империя бутафорияси ташкил этилди (бу яна ўша Новороссия, Қрим ҳам); туркий топонимикани йўқ қилиб, унинг ўрнига юнончасини қўйишган; бутун туркий-ислом меросини йўқ қилдилар. Ўзлари эсалар арзийдиган бирон нарса ярата олмадилар. Бу менинг сўзларим эмас, бу андишали рус тарихчилари томонидан ёзилган.

Шунинг учун биз Россия Федерацияси таркибидаги республикаларнинг ҳақиқий алоҳида мақомга эга эканлигини айтамиз. Бу ҳақиқий сиёсат. Москванинг ўзида бундай ҳақиқийлик йўқ. Москва бошқалар ҳисобига яшайди. Бу ҳудудларнинг субъективлиги билан озиқланади.

Шунинг учун ҳудудлар ва минтақалар ўз-ўзидан тарихийдир. Кавказ тарихий эмасми? Тарихий. Қозоғистон тарихий эмасми? Тарихий. Татаристон ва Бошқирдистон, Якутия ва Бурятия тарихий эмасми? Мутлақо тарихий. Улар бу маконларнинг сиёсий шарбатини ўзига тортган қандайдир Москвага қараганда тарихийроқдир.

Немис сиёсатшунослигида "онг майдони" деган тушунча мавжуд. Бу муҳим элемент ва бу ерда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳали ҳудудий тузилишга эга бўлмаган онг майдони, биз айтаётган нарса - бу норозилик майдони. Чунки ичкаридаги минтақалар империяларга қарши. Токи улар мавжуд экан, бу империя тинч яшай олмайди.

Биз онг нима эканлигини биламиз: онг фақат чинакам одамда бўлади. Альбер Камю айтганидек: "Исённинг туғилиши онг туғилишини англатади". Агар ноҳақлик, зулм ва истибдодга қарши норозилик ва исён кўрсатмасангиз, сиз мавжуд эмассиз, чунки онг йўқ! Қолганларнинг ҳаммаси эса, ҳақиқий тарих чошгоҳида, пешин вақтида ғойиб бўладиган соялардек яшайди.

Биз бу воқеликка, жонли тарих тўқимасига муҳрланганмиз. Ва энди бу имконият яқинлашмоқда, чунки минтақалар умумий тарихий мерос, иқтисодий алоқалар, миллий ўзига хослик ва интеллектуал мулоҳазалар билан бирлаштирилган ҳудудлардир. Биз: "Урал бор, Сибирь бор, Поволжье бор, Кавказ бор", деймиз. Бу ўрнатилган шакллар ва у ерда ўз шахсиятига эга бўлган муайян одамлар яшайди.

Москва эса бу ўзликни йўқ қилишга уринмоқда. Лекин нима учун? Шундай қилиб, биз ҳаммамиз "рус дунёси" сиёсий технологиясининг бир қисмига айланиб, Путин учун курашга борамизми? Нега буни қабул қилиб, жаллод олдида бош эгиб бошимишни кундага қўйишимиз керак? Бу эса худди шундай, менга ишонаверинг. У ерда жисмоний қотиллик бўлса, бу маънавий ва сиёсий қотиллик.

Аслида, минтақавий ўзига хослик бизга бундан сиёсий таркибий қисм келиб чиқишига имкон беради. Норозилик ички хусусиятга эга бўлиб, Сиёсатни бош ҳарф билан яратади. Ундан эса stato ва мустақиллик келиб чиқади.

Бу макон минтақавий, республика ва ҳоказо - одамларнинг ўзларини шундай белгилаганлар, чунки улар яшашни хоҳлашади. Уларнинг ўзини-ўзи вакиллик қилиш, «тепа» бир қисми сифатида, Москвадан қандайдир Путин ёки бошқа шахсларга буюртма бериш ҳуқуқидан юқори. Уларнинг бунга нима алоқаси бор? Уларнинг мустамлака ҳуқуқи ва куч ҳуқуқи бор, албатта. Аммо бу универсал эмас, балки вазиятга боғлиқ.

"Новороссия" конструкциясини барпо этиб, император ҳокимияти нўғойлар ва черкеслар геноцидини амалга оширди, Запорожбе казакларини тарқатиб юборди, бу ҳарбий маконларни тозалади. Чунки улар ўша "онг маконининг" ташувчиси эдилар. "Потемкин халқи" номақбул хорижликлардан озод қилинган ерларга жойлаштирилди. Энди эса пропаганда фаол равишда қуйидаги тезисни ёзмоқда: "Булар биринчи навбатда рус ерлари". Қачон улар шундай бўлишди? Екатерина II давридами? Ахир, унинг ўзи ҳам славян дунёсига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Агар кимдир эслоламаса, у эрини ўлдириб, тўнтариш орқали тахтга ўтирган София Августа Фредерика Ангальт-Цербстскаядир.

Демак, буларнинг барчаси ўзига хосликка тарихий даъвоси бўлмаган нусхалардир.

Биз тарихдан илдиз отганмиз, бу ер учун курашамиз. Чунки бу бизнинг уйимиз. Биз биламизки, сизнинг уйингизга бостириб киришса, бу сизнинг муқаддас урушингиздир. Сиз жумладан, жиҳод эълон қилиш ҳуқуқига эгасиз. Одамлар мулкингизга тажовуз қилгани, одамларингизни зўрлагани ва ўлдиргани, оилангиз талон-тарож қилингани учун. Биз яшадик, яшаймиз ва яшаймиз, у ёки бу тарзда, Москванинг сиртмоғисиз ҳам. Шу маънода бизда барча имкониятлар мавжуд.

Сиёсатнинг ўзи фикрни кучли озод қилишни, сиёсий иродани тўғрилашни таъминлайди. Москва эса бунга қаршилик қилади. Бу бизни юришга мажбур қилади, худди Павел I давридаги каби. Москва бизни динни, тилни, ўзимизни унутишга мажбур қилади. Кремлнинг бу тирранчалари халқларни Путин ва унинг олигархлари учун ўлимга юбормоқда. Ва бизга мана шу моҳиятни сақлаб қолиш таклиф этилади. Бунинг учунми ёки қандайдир мухолифат майдонига айланган нарсалар учунми? Путин кимга ва қачон қарши чиқди? Ғарбга, тўғрими? Буларнинг барчаси бемаънилик эканини яхши биламиз. Балки Хитойгадир? Бунга ҳам эмас. У шунчаки иккаласига ҳам хизмат қилади.

Минтақа барқарор ҳудуд ҳисобланади. Қуръонда, Инжилда ва Тавротда ҳудудлар иеротарихни жойлаштиришда иштирок этадиган расмий воқелик мақомига эга. Ҳижоз, Фаластин, Оромийлар юрти, Миср, Ефиопия, Халдей ва ҳоказо. Парвардигор уларни белгилаган ва бу географик ва тарихий муқаддас йўналиш берилган сифатида мавжуд.

Буларнинг барчасини ўлдириш учун улар бизнинг ерларимизда хаёлий империя атрибутларини яратадилар, "йўқ, биз бу ерда бўлмаганмиз" дейишади. Улар топонимияни, Қримдаги каби номларни, Кавказдаги каби номларни, Дашти Қипчоқ, Поволжье, Сибирь ва ҳоказоларни йўқ қилади. У ерда қанақасига рус ерлари бўлиши мумкин? Биз тарихий адолатни қайтариш учун курашамиз. Чунки у ерда, халқларнинг ота-боболари ўлкаларида тарих ривож топади: Кавказда, шубҳасиз, Украинада, катта туркий-турон маконида.

Минтақа-субъектларсиз Россия нима ҳам бўларди? Бўшлиқ, ҳеч кимга кераксиз сиёсий бутафориялари билан империя нусхаси. Мана энди бу таърифнинг мақоми шу қадар пастки, баъзи киркоровлар ва бошқа ажиналар ўз фикрларини одатдагидек тўлиқ шакллантира олмайдиган бу империя учун чўкиб куйиб-пишади. Мана нимага етиб келишди. Албатта, бу Екатерина II эмас ва ҳатто Пётр I ҳам эмас. Империяга даъво майдалашиб бормоқда.

Халқлар иттифоқи

Республикалар ёки бизнинг сиёсатимиз ғоянинг синтези ва унинг сиёсий тимсоли сифатида шаклланади. Биз ўзаро ҳамкорликнинг трансчегаравий модели тарафдоримиз - халқлар иттифоқи ёки тарих субъектлари иттифоқи, лекин Москва диктатурасисиз.

Кўпинча қуйидаги савол туғилади: "Бундай бўлиши мумкинми ўзи?"Албатта мумкин. Ахир, Америка Қўшма Штатлари-чи, улар states сифатида, ичкаридаги давлатлар сифатида шакллана олдилар.

Яна бир мисол - Европа Иттифоқи. Европа инқирозга қарамай, ҳеч қачон ҳозиргидек бирлашган бўлмаган. Москва тарғиботчилари нима дейишидан қатъи назар, Европа аниқ бир монолитга айланди. Бу ҳақида Европанинг таниқли тарихчиси Жак Ле Гофф ёзган. Худди шу фикрни Робер Фоссье, Жискар д’Эстен - замонавий Европа меъмори ҳам буни даъво қилган.

Ҳозир Европада ягона ҳудудий макон, валюта, Шенген ҳудуди, умумий ёндашувлар ва қонунлар, Конституция, ягона стандартлар мавжуд. Умумий ташқи сиёсат олиб боришга уринишлар мавжуд.

Ҳа, бу конгломерат, албатта, уни ларзага солмоқда, лекин Карл V даврида қисқа вақт бирлашган Европа қандай мураккаб фазовий бирлик эди, Гитлер ҳаракат қилди, Наполеон бир неча йилга бирлаштирди, лекин кейин ҳаммаси парчаланиб кетди (Москванинг ҳаракатлари бунда охирги ўринда эмас), шунга қарамай, у ҳар хил қарама-қаршиликларни енгиб, цивилизация ҳамжамиятига бирлаша олди. Европа бу жамият аъзолари асрлар давомида бир-бири билан урушиб келганига қарамай, ҳозирда бирлашди. Бизга эса бирлашиш янада осонроқ. Биз бир-биримиз билан урушмаяпмиз! Бизда бўлишадиган ҳеч нарса йўқ. Бизнинг умумий рақибимиз, умумий душманимиз бор, у ҳеч қачон яхлит бўлиб бирлаша олмаслигимиз учун ҳамма нарсани қилади.

Шунинг учун, биз бу йиртқич империя маҳлуқига қарши бўлган ҳақиқий мавжудот бўлишимиз учун ҳаракат қилишимиз керак. Бунинг учун эса бизнинг концепциямиз керак, чунки бу, биринчи навбатда, ғоялар, тушунчалар ва шаклларнинг қарама-қаршилиги бўлади. "Йўл-йўриқ берувчи буюкдир", деб ёзганди Ницше.

Ўзини-ўзи мустамлакалаштириш

Тарихчи Ключевский шундай деган эди: "Россия империясининг бутун тарихи унинг мустамлакачилик босқинлари тарихидир". Улар бундан фахрланадилар, чунки улар бошқа ҳеч нарса ишлаб чиқармайдилар. Империя халқларни геноцид қилиш сиёсати билан фахрланади.

Кальковский деган публицист бўларди. 19-асрнинг бошларида у Новороссия ҳақида ҳайрат билан шундай ёзган эди: "Энди, Новороссиянинг ташкил этилиши билан биз ниҳоят, бу итоатсиз украин казаклари билан татар босқинлари масаласини кўтара оламиз". У бу халқларни бостириш, мустамлака қилиш ва ниҳоят Кавказни босиб олиш масаласини ҳал қилиш учун форпост бўлишидан фахрланарди. Улар изоҳ берганидек, ўзини-ўзи мустамлака қилиш. Бироқ, қулай сўзлар: бу ташқи эмас, балки ички мустамлакачилик (ўз ҳудудларини мустамлака қилиш).

Аммо бу бузуқ амалиётга чек қўйиш вақти келди. Украинага ҳужум қилиши билан Москва ўзини ҳалокат ёқасига қўйди. Барча империялар эртами кеч йўқ бўлиб кетади. Россия шиддат билан янги буюк ғалаён сари шошилмоқда. Аммо бу, улар айтганидек, бутунлай бошқача ҳикоя.

Бизга эса эркинликка эришиш учун тарихий имконият берилди! Қўлдан чиқармаслик керак.

РУСЛАН АЙСИН

Абу Муслим таржимаси