loader
Foto

Роналду Туркия ва Суриядаги зилзилалардан жабрланган мусулмонларга бир самолёт тўла юкланган гуманитар ёрдам жўнатди

Криштиану Роналду Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонларига ёрдам берди. Ал-Наср ҳужумчиси жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами билан самолёт тўла ёрдам юборди, деб ёзади Daily Mail.

Роналду чодирлар, қуруқ овқатлар, ёстиқ ва кўрпа-тўшаклар, болалар овқатлари ва дори-дармонлар учун пул тўлаган. Зарурий буюмлар Туркия ва Сурия мусулмонларига етказилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида 45 968 киши, Сурияда эса 8 476 киши ҳалок бўлган.