Бу муҳим органдаги антиоксидантлар миқдорини кескин оширади.
Маълум бўлишича, шакарсиз қора қаҳва жигар циррози ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Озиқланиш бўйича мутахассис Кортни Д’Анджелонинг таъкидлашича, қаҳва жигар саломатлиги учун энг фойдали ичимликдир.
Бу ҳақида Eat This, Not That! ёзади.
Унинг сўзларига кўра, буни қава ичиш жигар циррози ривожланиш хавфини камайтириши ва бу органни алкоголсиз ёғли касалликдан ҳимоя қилишини кўрсатадиган тадқиқот исботланган.
Қаҳванинг бундай фойдали хусусиятлари ёғнинг тўпланишини камайтириш ва жигарда антиоксидантлар миқдорини оширишга қодир эканлиги билан изоҳланади. Айнан антиоксидантлар зарарли эркин радикалларнинг фаоллигини зарарсизлантиради, бу эса орган ҳужайраларининг шикастланишига йўл қўймайди.
Шунингдек, қора қаҳва жигарнинг чандиқларига қарши тура олиши қайд этилган.
Бироқ, бунинг учун қаҳвани махсус рецепт бўйича: шакар, сут ва қаймоқ қўшмасдан ичиш керак.