Британия разведкаси босқинчи рус қўшинлари Авдеевкани ўраб олишга уринишда зирҳли техникада катта йўқотишларга дучор бўлаётгани ҳақида хабар берди.
Вазирликнинг Твиттердаги хулосасида айтилишича, Авдеевка ҳудудида ишғолчилар зирҳли техникада катта йўқотишлар эвазига арзимаган ютуқларга эришган.
Хусусан, Россиянинг 10-танк полки Авдеевкани жанубдан ўраб олишга уринаётганда ўз танкларининг кўп қисмини йўқотган бўлиши мумкин.
Полк Россия 2022 йил августидан бери Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлаш учун яратган биринчи йирик янги тузилма саналган Учинчи Армия Корпусининг бир қисмидир.
Очиқ манбаларга кўра, Учинчи Армия Корпуси, айниқса, интизом ва руҳий ҳолат ёмонлиги билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда. Белоруссияда ўқитилган бўлиши мумкинлигига қарамай, таркиб ҳали ҳам чекланган жанговар қобилиятни намойиш этади.
"10-танк полкининг йўқотишлари, эҳтимол, бошқа рус зирҳли ҳужумларига ўхшаб, тактик жиҳатдан нотўғри фронтал ҳужумлар билан боғлиқ, масалан, Угледар шаҳри ҳудудида бўлгани каби", дейилади хабарда.