Москвада янги масжидлар қуриш масаласи дипломатия йўли билан ҳал қилиниши керак ва "рус ерлари ғояси" пойтахтда эмас, балки Донбассда ҳимоя қилиниши керак. Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳақиқий ватанпарварлар ҳозир айнан ўша ерда - хандақларда ва қўлларида автомат билан. Бу ҳақида Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, сўнгги кунларда Москвада яна бир масжид пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги мавзу атайлаб ва фаол равишда қўзғатиб келинмоқда.
"Агар йиғилишнинг барча иштирокчилари чин юракдан ва чин дилдан рус ерларини ҳимоя қилиш ғоясини илгари сурган бўлсалар, унда автомат билан хандақларга боришсин! Ҳар куни ҳимоя қилиниши керак бўлган фронт чизиғида рус ерларининг кенг ҳудудларини кўз билан қамраб олишнинг имкони йўқ. Қўлингизга автомат олиб, бугун Россия Донбасида сизнинг ўрнингизга жанг қилаётган мусулмонни четга суриб қўйтгш ва ватанпарварлигингизни, Ватанингизни қанчалик севишингизни қуруқ сўзларда ёки фитна билан эмас, амалда кўрсатинг", — деди у намойишчиларга.
Қодиров Россия кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат эканлигини, шунинг учун уни барча миллат ва дин вакиллари ҳимоя қилиши кераклигини эслатди.
Москвада юзага келаётган вазият эса бирдамлик ва ватанпарварлик ғояларидан йироқ ва россияликларни парчалаш учун зарур бўлган фитнага ўхшайди, дейди Чеченистон раҳбари.
"Иғвогарлар қандай баҳона ўйлаб топишмасин, Ғарб манфаатлари йўлида ишламоқда. Қасдданми ёки йўқми, бу муҳим эмас. Бу провокация! Бундай гижгижловчиларни ё бутун ғазабни душманга ташлаш учун сафарбар қилиш керак, ёки шайтон малайларини хушнуд этиш учун ҳаракат қилаётган ахборот диверсантлари сифатида судга жўнатиш керак", — дея хулоса қилди Рамзан Қодиров.