Эрдўғон бугун пенсионерлар учун уюштирилган ифторда сўзлаган нутқида "Туркия бу ўзбошимчаликка жим туролмайди. Ал-Ақса масжидига қилинган ҳужум биз учун қизил чизиқдир" деди.
У "фаластинликлар ёлғиз эмас" деб таъкидлади.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Исроилнинг Қуддусдаги Ал-Ақса масжидига уюштирган ҳужумларини қоралаб, "қабул қилиб бўлмас" эканини таъкидлаган эди.