Гарвард университети тадқиқотчилари ҳужайраларимиздаги митохондриал ДНКларда ўзгаришларга сабаб бўлган рўзанинг одам умрини узайтиришини, қаришни секинлаштиришини ва соғлиқни яхшилашини кашф қилишди. Тадқиқотчилардан бири Уильям Маир “Аввалги тадқиқотлар рўза тутиш қаришни секинлаштиришини кўрсатган бўлса, бунга сабаб бўлган биологик ҳолатни энди англаб етмоқдамиз” деди.
Митохондрияни ҳужайраларимиз ичидаги кичик энергия станцияларга ўхшатишимиз мумкин. Ўтган йил Ньюкасл университетидан бир гуруҳ ҳужайраларнинг қаришида митохондрияларнинг катта роль ўйнашини аниқлаганди. Гарвардда ўтказилган янги тадқиқот эса митохондриал тўрларнинг ўзгариши умрни қандай узайтиришини ва рўзанинг митохондриал тўрларни “ёш” сақлашини кўрсатмоқда.
Яшаш даврини аниқлаштириш учун умрлари икки ҳафта бўлган юмалоқ чувалчангларда тажриба ўтказилди. Натижа сифатида меъёрли парҳез митохондриал тўрлардаги гомеостазни (ҳужайранинг ўз метаболизмасини ҳимоялаши) орттириши ва бунинг соғлиққа фойдали эканлиги маълум бўлди. Тажрибада озиқланишини назоратда тутиш билан митохондриал тўрлардаги гомеостази ҳимояланган чувалчангнинг умри узайтирилди.
Бундан ташқари тадқиқот рўза тутишнинг ёғ метаболизмасидаги муҳим даврга таъсир қилишини ҳам аниқлади. Тадқиқотчилардан Хезар Уайр “Озиқланишнинг камайтирилиши ёки рўза тутиш каби ҳолатлар соғлиқли қаришга таъсир кўрсатиши аввалги тадқиқотларда аниқланганди. Бу ҳолатнинг сабабларини тушуниш, даволаниш учун бундан қандай фойдаланиш мумкинлигини топиш жуда муҳим. Тадқиқотимиз орқали қариш билан келадиган хасталикларга чалиниш хавфини камайтириш учун даволаниш йўналишини белгилаб бера оламиз” деди. Ўтказилган тадқиқот “Cell Metabolism” номли журналда чоп этилди.