loader
Foto

Швейцария Украинага 1,7 миллиард доллар молиявий ёрдам ажратади

Швейцария ҳукумати 2028-йилгача Украинага камида яна 1,5 миллиард Швейцария франки (1,7 миллиард доллар) ажратмоқчи.

Бу ҳақда Швейцария ташқи ишлар вазири Игназио Кассис маълум қилди, дея хабар беради Swiss Info.

Украинага молиявий ёрдам 2025-2028 йилларга мўлжалланган халқаро ҳамкорлик стратегиясининг бир қисми сифатида кўрсатилади.

Аввалроқ Швейцария Украинани 2023-2024-йилларда қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион франк беришга рози бўлган эди.

Умуман олганда, Швейцария кейинги олти йил ичида Украинага камида 1,8 миллиард Швейцария франки (2 миллиард доллардан ортиқ) беради.

Аввалроқ, Европа давлатларининг Берн Россия активларини фаол равишда музлатиб қўймаётгани ҳақидаги танқидларига қўшилмаган эди.