Агар мамлакатга йилига 390 минг кишидан 1,1 миллион кишигача муҳожир келмаса, 2100 йилга бориб Россия аҳолиси 67,4 миллионга камайиши мумкин. Олий Иқтисод мактаби Демография институти мутахассислари шундай хулосага келди, деб ёзади РБК.
Улар туғилиш кўрсаткичлари, умр кўриш давомийлиги ва аҳолининг чиқиб кетишининг турли даражаларида учта сценарийни моделлаштирдилар. Энг катта эҳтимол ўртада.
Унда аср охирига келиб ҳар бир аёлга 1,85 тагача бола тўғри келиши, эркаклар 80,3 ёшгача, аёллар эса 86,7 ёшга етиши кўзда тутилган. Бунда ҳар йили мамлакатга 250 минг муҳожир келади. Прогноз даврининг биринчи йилларида уларнинг сони бир неча баравар кўп бўлиши керак - тахминан 900 минг.
Бундай ҳолда, аҳоли сони барибир камаяди. 2070-йилларнинг ўрталарига келиб, у 131 миллион кишига тушади ва аср охирига келибгина 137,5 миллионга қайтади.