АҚШ президенти Жо Байден 2024-йилги сайловларда яна ўз номзодини қўйиш ниятида эканлигини расман маълум қилди.
“Ҳар бир авлодда демократияни ҳимоя қилиш керак бўлган пайтлар бўлади. Асосий эркинликларингизни ҳимоя қилинг. Ишонаманки, бугун бизнинг вақтимиз. Шунинг учун ҳам мен Америка Қўшма Штатлари Президенти лавозимига қайта сайланиш учун ўз номзодимни қўйяпман. Бизга қўшилинг. Келинг, ишни тугатамиз”, деб ёзди у твиттерда.
Байденнинг мурожаати рамзий маънода 25 апрелда эълон қилинди, худди шу санада сиёсатчи ўз номзодини 2019 йилдаги биринчи президентлик муддатига эълон қилган эди.
АҚШ вице-президенти Камала Харрис ҳам 2024-йилги сайловларда Жо Байден билан жуфтликда яна иштирок этишини айтди.
Жо Байден Қўшма Штатларнинг 46-президенти бўлиб, 2021-йил январидан бери ўз лавозимида. 2009-2017 йилларда у Барак Обама маъмуриятида АҚШ вице-президенти лавозимида ишлаган. Бунгача у Делавер штатидан сенатор бўлган.