Қрим, шунингдек, ДХР, ЛХР, Запороже ва Херсон вилоятлари Россия ҳудудлари ҳисобланади. Бу ҳақда Туркия президентлигига даъвогар, “Ватан” партияси етакчиси Дўғу Перинчек маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
Перинчек, 14-майга белгиланган сайловларда Туркия президентлигига номзодини қўйиш учун Олий сайлов кенгашига ариза топширди. Сиёсатчи 100 минг имзо тўплаши керак.
Сиёсатчи Озарбайжондаги конференсиядаги нутқи давомида Қрим Россия ҳудудига тегишли эканлигини таъкидлаганини эслади. Бундан ташқари, у Ватан 2022 йилги референдумдан кейин Россия Федерацияси таркибига қўшилган янги республикаларни тан олишини қўшимча қилди.
“Ватан” партияси Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк позицияларига асосланади ва Ғарбга ва Америкага қарши йўналишга эга.
“Парламент газетаси”нинг хабар беришича, 22 март куни Туркияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида мухолифатдаги “Халқ иттифоқи” партиясидан ягона номзод Камол Қиличдорўғли расман кўрсатилган. Экспертларнинг фикрича, у Россия-Туркия муносабатларини қайта кўриб чиқиш тарафдори бўлиши мумкин.