Уни кундалик рационингизга киритиш тавсия этилади.
Мутахассислар кенг кўламли тадқиқот ўтказдилар ва ҳаётни узайтиришга ёрдам берадиган юрак ва қон томир касалликлари, шунингдек, жигар касалликларини ривожланиш хавфини камайтирадиган маҳсулот мавжудлигини аниқладилар.
Техас университети олимларининг таъкидлашича, ҳар бир катта ёшли киши ҳар куни кичик бир бўлак пишлоқ - Пармесан, Бри ёки Чеддар истеъмол қилиши керак экан.
Бундан ташқари, тадқиқот давомида мутахассислар пишлоқда жигар саратони ривожланишида рекорд даражадаги пасайиш борлигини аниқладилар. “Ушбу учта пишлоқда шикастланган жигар ҳужайраларининг кўпайишига тўсқинлик қилувчи спермидин кимёвий моддаси борлиги аниқланган. Бу жигар фибрози хавфини камайтиради - бу касалликда чандиқ тўқималари кўпайиб, саратон пайдо бўлишига ёрдам беради", - деб таъкидлади олимлар.
Улар рационида ҳар доим пишлоқ бўлган 800 италиялик иштирокида тадқиқот ўтказдилар. Маълум бўлишича, ҳар куни пишлоқ истеъмол қиладиган Италия аҳолиси гипертония билан касалланиш эҳтимоли камроқ.
Шунингдек, ушбу гуруҳда юрак ва қон томирларининг бошқа кўплаб касалликларини ривожланиш хавфи камаяди. Олимларнинг қўшимча қилишича, умрни узайтириш ва касалликларга чалиниш хавфини камайтириш учун ҳар куни гугурт қутиси катталигидаги бир бўлак пишлоқ истеъмол қилиш керак экан.