loader
Foto

Туркия президенти Суриядаги ИШИД етакчисини йўқ қилинганини маълум қилди

“Исломий давлат” етакчиси Абу ал-Ҳусайн ал-Қурейший Сурияда Туркия разведкаси томонидан ўлдирилган, деди Эрдўған.

Туркия разведкаси Суриядаги “Ислом давлати” (ИД) террорчилик гуруҳи етакчиси Абу ал-Ҳусайн ал-Қурейшийни йўқ қилди. Бу ҳақда 30-апрел, якшанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ТРК Турк телеканали эфирида айтиб ўтди.

Шунингдек, у ўзининг Twitter микроблогида ИШИД етакчисининг йўқ қилиниши ҳақида ёзган. У ерда Эрдўғон операция 29 апрел куни бўлиб ўтганига аниқлик киритди, бироқ ўлдирилган жангари номини айтмади.

Айни вақтда Reuters агентлиги Сурия разведка идораларига таяниб хабар беришича, рейд Сурия шимоли-ғарбидаги Жандарис шаҳрида амалга оширилган.

ИШИДнинг собиқ раҳбари Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қурайши эди. АҚШ Мудофаа вазирлиги 2022-йил 30-ноябрда унинг тугатилиши ҳақида эълон қилди. Ўшанда Пентагон ҳисоботида айтилишича, исломчи Туркия томонидан қўллаб-қувватланган Озод Сурия армияси (ОСО) томонидан мамлакат жанубида уюштирилган амалиётда ўлдирилган.