loader
Foto

Украина зарбаларидан қўрқиб Россия ўз кемаларини босиб олинган Қримдан олиб чиқиб кетди

Қора денгиз флотининг кемалари Севастополдан Россияга - Қора денгизнинг шарқий соҳилидаги Новороссийск портига олиб кетилмоқда.

Россия ҳарбий кемалари Украина ракеталари билан боғлиқ хавотирлар туфайли Қримдан чекинмоқда. Бу ҳақда Украина ОАВлари Украина ҳарбий разведкасига таяниб хабар бермоқда. Қора денгиз флотининг кемалари Севастополдан Россияга - Қора денгизнинг шарқий соҳилидаги Новороссийск портига олиб кетилмоқда.

Сўнгги пайтларда Россия томонидан босиб олинган Қрим яқинида Украина томонининг ҳужумлари тез-тез учрамоқда. "Москва Украинанинг аниқ бошқариладиган қуроллари Севастопол қирғоқларида жойлашган Россия флоти элементларига зарба бериши мумкинлигидан қўрқади", деди Украина Ҳарбий разведкаси директори ўринбосари Вадим Скибитский Украина телевидениесига.

Якшанба куни Россиянинг иккита ракета сув ости кемаси Севастополдаги базасини тарк этиб, шарқий Қора денгиздаги 11 кемадан иборат флотилияга қўшилди.

Охирги марта Россия 1941 йилда Севастопол қамалида кемаларини Қрим портидан олиб чиққан эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР