loader
Foto

Россия СССРни тиклашга интилмоқда - Молдова президенти

Молдова президенти Майя Санду Россия Федерациясининг Совет Иттифоқини тиклаш ниятини эълон қилди. Бу ҳақда у Financial Time нашрига берган интервюсида айтиб ўтди, дея хабар беради УНН.

"Россия Совет Иттифоқини тикламоқчи, улар эски кунларга қайтмоқчи. Биз буни хоҳламаймиз. Демократик дунёнинг бир қисми бўлишни истаймиз", - дейди Санду.

Молдова президентининг фикрича, Россия Украина Қуролли кучларининг жасорати туфайли ўз мамлакати чегараларига этиб бормаган.

Шунингдек, у Россия Федерациясининг Молдовадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган кўплаб уринишлари муваффақиятли бўлмаганини таъкидлади.

"Россия ҳар доим Молдовани назорат қилишга уриниб келган. Газ билан шантаж қила олмаслигини кўриб, бошқа чорага ўтишди. Ижтимоий қийинчиликлардан фойдаланиб, кўча намойишларига чиқаришди, лекин бунга ҳам дош бера олмадилар", - дейди Майя Санду.

Молдова президенти Россия ҳужум қилса, халқ билан бирга қоладими, деган саволга у: “Ҳа, албатта, қоламан”, деб жавоб берди.

Молдова яқинда 1-июн куни Европа етакчилари саммити чоғида хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз ҳаво ҳудудини фуқаролик самолётлари учун ёпишини маълум қилди, деб хабар берди мамлакат фуқаро авиацияси бошқармаси пайшанба куни.

Манба: УНН