loader
Foto

Туркия дунёдаги биринчи қанотли ракетани дрондан учирди

Туркия дунёда биринчи марта учувчисиз ҳаво воситасидан қанотли ракета учирди.

Бу ҳақда Twitter’да мамлакат мудофаа саноати департаменти раҳбари Исмоил Демир ёзди.

Двигатели маҳаллий компонентлардан йиғилган, Оқинжи жанговар дрондан учирилган Чақир ракетаси нишонга муваффақиятли тегди.

“Биз қуруқликда ҳам, ҳавода ҳам, денгизда ҳам, коинотда ҳам мустақиллигимиз ва келажагимиз учун кечаю кундуз меҳнат қилишда давом этамиз! Табриклаймиз”, деди И.Демир.