loader
Foto

14-май куни Туркияда президентлик сайловлари!

Туркияда муҳим президентлик сайловлари арафасида қизиқ манзара пайдо бўлди. Ғарбнинг деярли барча оммавий ахборот воситалари, шунингдек, баъзи сиёсий арбоблар Эрдўғонни ағдаришга очиқдан-очиқ чақиришди.

Шу билан бирга, халқаро ислом ташкилотлари, мусулмон давлатларининг айрим раҳбарлари, шунингдек, таниқли ва унчалик танилмаган исломий арбоблар туркларни Эрдўғонни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Туркиянинг ўзида сайловолди таранглик авжига чиқди. Қора пиар, провокациялар, сохта маълумотлар (фейклар) ва мухолифатнинг туркларни бой қилиш ҳақидаги фантастик ваъдалари ғалабадан кейинги иккинчи куни бўлажиги ҳақидаги лағмонлар ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларини том маънода босиб олди.

Камолчи Қиличдарўғлига пул тикган Ғарбнинг умидлари ва Эрдўғон сайловларда мағлубиятга учраган тақдирда унга қандай тақдир тайёрлаганликларига Пентагон ва Марказий разведка бошқармасининг "Операциялар ва психологик уруш" бўйича америкалик эксперт Майкл Рубин ойдинлик киритди.

Сайловларга бир неча кун қолганида, Туркия президенти жонли эфир вақтида касал бўлиб қолганидан кейинги иккинчи куни AEI (The American Enterprise Institute) нашрида Ғарбнинг Туркия ва Эрдўғонга нисбатан режаларини очиқ баён қилган маълумотларни чоп этди.

Марказий разведка бошқармаси эксперти шундай деб ёзган эди: “Агар Эрдўған ўлса, байрам қилишга ҳали эрта... Адашманг: унинг ҳукмронлиги ўлим, сургун, қамоқ ёки қатл билан якунланади.

Агар Эрдўғон вафот этса ёки соғлиғидаги инқироздан фойдаланиб, ўз номзодини қариндоши ёки бошқасига топширса, на АҚШ, на Европа байрам нишонламаслиги керак. 20 йиллик эрдоғанизмдан сўнг эски ҳолатга қайтиш осон эмас.

Бу даврда Эрдўғон 30 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчиларини онгига сингдира олди (ёки ҳеч бўлмаганда миясини ювишга ҳаракат қилди). Гарчи у ўзи ваъда қилган “диний авлод”ни ярата олмаган бўлса-да, фитна, ҳам ўта миллатчилик оловини ёқиб юборди.

Диний семинариялари битирувчилари ва Эрдоғанчи мафкурачилар ҳозир бутун бюрократияга сингиб кетган. Оммавий тозалаш бўлмаса, уларни бегона ўтлардан тозалаш мумкин бўлмайди.

У армияни ҳам ўзгартирди: энди ҳар бир аскар, денгизчи ва учувчи ўз мартаба ва юксалиш учун Эрдўғонга содиқликдан қарздор.

Жамиятни тиклаш учун бундан ҳам кўпроқ вақт керак бўлади. 1960 ва 1980 йиллардаги давлат тўнтариши етакчиларининг мероси ёмон эди, лекин Эрдўғоннинг мероси бундан ҳам ёмонроқ.

Туркия қўшинлари Сурия, Ироқ ва Кипрдан олиб чиқилиши керак. Улар Арманистон ва Юнонистонга таҳдид қилишни бас қилишлари керак”.

Булар Эрдўғоннинг қатл этилишини ва Туркия давлат муассасаларини – оддий котиблардан тортиб армия ва махсус хизматларгача бўлган оммавий тозалашни очиқдан-очиқ талаб қилаётган Майкл Рубиннинг мақоласидан айрим парчалар, холос.

Ғарб, Рубин таъбири билан айтганда, Эрдўғонга ҳарбий тўнтариш билан қамоққа ташланган ва кўп йиллик қамоқдан сўнг ўша ерда ўлдирилган Миср президенти Мурсий тақдирини амалда башорат қилди.

Дарҳақиқат, баъзи турк шарҳловчилари ёзганидек, Рубин АҚШ ва Европа Иттифоқини Туркияни “умумий тозалаш”ни амалга оширишга ва мамлакатни бутунлай қайта форматлашга чақирмоқда.

"Туркиянинг сўнгги 20 йилини йўқ қилиш учун ҳамма жойни - бошланғич мактаблардан тортиб университетларгача, армиядан тортиб давлат секторигача тозалаш керак!", - деб талаб қилади Рубин.

Турк шарҳловчиларининг эслашича, 2013-йилнинг 12-феврал куни  AEI (The American Enterprise Institute) да “Ғози исёнига тайёргарлик” йиғилиши бўлиб ўтган, унда “Истанбул код номи” деб номланган Эрдўғонни ағдариш режаси муҳокама қилинган эди! Учрашувни Майкл Рубин бошқарди!

АҚШда Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳи ёрдамида Истанбулдаги “Ғозидаги қўзғолон”га тайёргарлик кўрилгани билан бир вақтда Туркиянинг ўзида ҳам тайёргарлик кўрилди. 2013 йил май ойи охирида Истанбулдаги тартибсизликларни бошлаган "Гладио ташкилоти" (Инқилобий Халқ Озодлик Партияси-Фронти (DHKP-C)!

Турк манбалари AEIнинг АҚШда Исроил учун ишлайдиган чуқур ташкилот эканлигини кўрсатади. У AIPAC (Америка Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитаси) кўмагида ишлайди.

Ушбу режаларда иштирок этган яна бир тузилма - WINEP (Вашингтон Яқин Шарқ сиёсати университиети) Америкадаги AIPAC жамоаси ташаббуси билан яратилган.

Бу ташкилот Исроил билан ҳам алоқадор. Айнан WINEP қочоқ Гулен (ФЕТО) аъзоси, айни пайтда Туркияда Марказий разведка бошқармаси ходими бўлган Эмруллоҳ Услунинг биринчи иш берувчиси эди.

Муваффақиятсиз "Ғозидаги қўзғолон"дан сўнг (Миср сценарийси бўйича) ҳарбий тўнтаришга тайёргарлик бошланди.

АҚШ разведка идоралари томонидан Туркиядан эвакуация қилинган Гулен гуруҳи аъзоси ва Марказий разведка бошқармаси ходими Эмруллоҳ Услу тўнтаришдан бир неча ой олдин "2016 йилда Туркияга қайтаман" деб ёзган эди.

Майкл Рубин эса 2016-йил 21-мартда AEI учун ўз мақоласида “тез орада Туркияда давлат тўнтариши бўлиши мумкинлигини” очиқ айтди.

Туркиядаги вазият ва Ғарбнинг Эрдўғонни ағдариш бўйича жазавали ҳаракатларига изоҳ берар экан, Middle East Eye шундай таъкидлайди: “Айниқки, Эрдўғон Туркияни ўзининг қудратли қуролли кучларига эга мустақил давлатга айлантиргани учун у ўзига буюрган йўналишдан юрмайди.

Шунинг учун унинг Ғарбда жуда кўп душманлари бор.

Унинг сунний мусулмон оламида етакчи сифатида машҳур бўлиши ғарбнинг парчаланиб бораётган ва касал бўлган консенсусига таҳдиддир”.

Абу Муслим таржимаси