loader
Foto

Сексолог Россияда ажралишларнинг асосий сабабини айтди

"Бизда жуда катта танлов имконияти бор ва бундай шароитларда ажралишлар сони ҳам катта, лекин Европадан у қадар ҳам кўп эмас, - изоҳ берди сексолог. - Одамлар автомобилини алмаштиради, худди шу тарзда хотинини ҳам. Кўпчилик ҳаттоки айрим ҳолатларда ёрдам бериш мумкинлигини ҳам билмайди ва ажралишга шошилади. Қуришни ўрганмасдан туриб, яна ва яна ажралиш ва ҳеч нарсани ўрганмаган ҳолда ёлғиз қолиш мумкин ".

Одамлар бошқача қадриятларга эга бўлган Шарқ мамлакатларида вазият умуман ўзгача. Мисол тариқасида Кульгавчук бу мамлакат учун ажралишлар камдан-кам ҳолат бўлган Ҳиндистонни келтириб ўтди.

"Уларда ҳалигача совчилик институти мавжуд бўлиб, ҳамма нарсани: моддий ва ижтимоий ҳолатни, маданият ва  психология омилларини ҳисобга олади. Кўпинча келин-куёв бир-бирини илк марта тўйда кўради, лекин кейин бутун ҳаёт бирга яшайдилар. Тағин бахтли умр кечирадилар ҳам", - деди шифокор.

Унинг сўзларига қараганда, замонавий истеъмол жамияти шароитларида 30 ёшдан ошган кўплаб эркаклар жинсий алоқага қизиқишини йўқотиб, инфантил бўлиб қолмоқда.

"Реклама - олиш ва истеъмол қилишга, машиналар, планшетлар, аёлларни алмаштиришга ўргатади [...] Уларнинг бир қисми жинсий заиф тузилишга эга бўлади. Бошқалар эса, ортиқ «еб қўйган», мақбуллик доираси кенглигини ҳисобга олиб, бунда порнография очиқлиги, мастурбация тажрибаси катталиги муҳим роль ўйнайди. Агар, айтайлик, олдинги авлод биринчи учрашувни тасаввур қилганда ҳаяжонланган бўлса, ҳозир менинг қабулимга келган 30 ёшдаги йигитлар «Интернет-магазинда товуқ оёқчаларини танлагандай интернетда фоҳишаларни ҳам танлаб оласан» - дейишади. Зерикарли, қизиғи йўқ, одатий бўлиб қолганлик, керагидан ортиқчалик туфайли жинсий қизиқишнинг сусайиши рўй бермоқда. Аёл киши ўзига хослиги ва унга эришиш қийинлигини йўқотмоқда", - дейди сексолог.

Унинг айтишича, кўплаб эркаклар чуқур эмоционал алоқалар ўрнатишга қодир эмас, аёлларнинг ҳаддан ташқари очиқлиги сабабли улар билан тез ажрашмоқда.

"Ижтимоий тармоқлар, танишув сайтлари, фоҳишалар хизматлари эълонлари – жинсий алоқа учун жуфт танлаш шу қадар осонлашиб кетдики, биологик стратегияларга путур етказмоқда. Табиатда урғочига эришиши учун анча тер тўкиши ва унинг эътиборини қозониши талаб этилади. Осон қўлга киритилган нарса эса қадрланмайди ", - изоҳ беради сексолог.