loader
Foto

Қачон ботил ҳақнинг устидан ғолиб бўлади?

Соғлом фитратлар Аллоҳ унга берган соф табиат туфайли ҳақни қабул қилиб, ботилни рад этади. Қалб ҳаққа боғланиб, унда собит тураверса, ҳақ ҳам ботилга устидан ғолиб бўлиб тураверади.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг “Маноқиб ал-имом Аҳмад” китобида шундай ривоят қилинган: “Миҳна кунлари - муътазилалар аҳли сунна устидан ғолиб бўлиб, давлат раҳбари билан “Қуръон - махлуқ” деган сўзни айтишга чақирган кунларда - Аҳмад ибн Ҳанбалга: “Эй Абу Абдуллоҳ, ҳақнинг устидан ботилнинг қандай ғолиб бўлганини кўрмаяпсизми?” деб сўрашди. Шунда: “Асло (бундай бўлиши мумкин эмас)! Албатта, ботилнинг ҳақ устидан ғолиб бўлиши қалбларнинг ҳидоятдан залолатга ўтиши билан бўлади. Бундан кейин қалбларимиз ҳақни лозим тутсин”, деган.

Юқорида келтирилган ҳадисни Имом Бухорий “Ат-тарих ал-кабир” асарида улуғ саҳобий Вобиса ибн Маъбад Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Имом Нававий “Арбаин” китобида ушбу ҳадисни 27-ҳадисда бундан кўра тўлиқроқ лафз билан келтирган ва: “Ҳасан ҳадис. Уни икки имом - Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Доримийнинг “Муснад”идан ҳасан иснод билан ривоят қилдик”, деган.

Кимга “Қалбингдан сўра” дейилган?

Имом Ғаззолий “Иҳё” китобида ушбу ҳадис шарҳида қуйидагиларни ёзган: “Ушбу қалб каби азизроқ нарса борми? Шунинг учун қалб фатвосига ҳар ким учун алик олинмайди. Чунки уни ҳолатларини билганлари учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Восиба розияллоҳу анҳуга айтганлар (яъни, ҳар бир инсон ўзининг қалбидан фатво сўрамасин. Чунки баъзи қалблар қорайиб, бузилиб кетган бўлади. Ҳадисда эса улуғ саҳобий Восиба ибн Маъбад розияллоҳу анҳуга бу сўзнинг айтилишида ҳам ҳикмат бор. Чунки саҳобаларнинг қалблари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан тарбия қилинган)”.

Имом Ғаззолий яна шундай деганлар: “Қалбдан сўраш муфтий мубоҳ қилган нарсадир. Лекин ҳаром қилинган нарсадан ман қилиш лозим. Сўнг бу барча қалб учунлигини айтмаймиз. Чунки бир қалб ҳар бир нарсани йўқ қилиб юборадиган васвасага тушган бўлиши мумкин. Балки бошқа бир қалб ҳар бир нарса томон учадиган енгил санайдиган бўлиши мумкин. Бу икки қалбга эътибор берилмайди. Ҳолатларнинг дақиқ жойларигача биладиган тавфиқ йўлидаги олимнинг қалбига эътибор берилади. У ҳақиқатлар у билан синаб кўриладиган маҳак тошдир. Ушбу қалбдан азизроғи борми?”

Аллома Муновий “Файзул Қодийр” китобида шундай деган:

“Баъзи уламолар шундай деганлар: “Ушбу ҳадисдаги хитобнинг умумийлиги фарази билан гап қалбини Аллоҳ яқийн нури билан очганлар ҳақидадир. Бас, у шунчаки тахмин ва майл билан шаръий далилсиз фатво бермайди. Акс ҳолда, қалби очилмаган кишига ҳам эргашишни лозим қилади”.

Ҳофиз Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ “Жомиъ ал-улум вал-ҳикам” китобида шундай деган:

“Бу ҳадис Аллоҳ таоло бандаларини ҳақни таниш, у билан хотиржамлик топиш ва уни қабул қилиш узра яратганини билдиради. Туғма хусусият унга эътибор қаратади ва унинг зиддидан нафратланади. Шунинг учун У Зот субҳанаҳу ва таоло Ўзи буюрганини “маъруф” (таниш) ва қайтарганини “мункар” (нотаниш) деб атаган. Мўминларнинг қалблари Ўзининг зикри билан ором олиши хабарини берган. Вобиса розияллоҳу анҳунинг ҳадиси ноаниқлик, шубҳа туғилган вақтда қалбга мурожаат қилишни билдиради. Қалб у билан хотиржам бўлган ва у билан ҳузурланадиган нарса яхшилик ва ҳалол бўлади. Бунинг зидди эса гуноҳ ва ҳаромдир”.

Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий Маккий “Ал-фатҳ ал-мубийн би-шарҳ ал-арбаъийн” китобида айтган:

“У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Вобиса розияллоҳу анҳуга берган жавобларида унинг фаҳми мустаҳкамлиги, заковати кучлилиги ва қалби нурланганига ишора бор. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қалб идрокига ўтказганлар ва у (Вобиса розияллоҳу анҳу) буни ўз нафсидан идрок қилишини билганлар. Зеро, буни фақат шундай (қалб ва идрок эгаси)гина идрок этади. Лекин табиати қўпол ва идроки заиф кишига бундай жавоб берилмайди. Чунки бундай одам бирор нарса ҳосил қила олмайди. Унга ўзига керакли бўлган шаръий амр ва қайтариқлар тушунтирилади. Бу эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари билан гўзал муомалаларидандир. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ақллари миқдорига қараб хитоб қилар эдилар. Шунинг учун Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни инсонларни ўз манзил (даража)ларига қўйишга амр қилганлар”, деганлар”.

Матн:

Аъзоларни илм ҳукми билан боғла. Мақсадингни Аллоҳнинг сенга яқинлигини билишга қарат. У Зотнинг олдида ҳимоя сўраб турадиган кулнинг мақомида тур. У Зотни ўта шафҳатли ва меҳрибон ҳолда топасан.

Ҳорис Муҳсибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" нинг китобидан

Зуфаржон Шосалимовнинг таржимаси