Чунки буларнинг барчаси киришиш ҳалол бўлмаган ҳаром ишлардир. Аҳамиятсиз гаплар ёки аксари аҳамиятсиз гапларни тарк қилиш авло. Унда ҳаромлик йўқ. Тўғри, ким аҳамиятсиз гапни кўп гапирса ботилга киришишдан омонда бўлмайди. Аксар одамлар гапга томошабин бўлиб ўтиришади. Уларнинг суҳбатлари одамлар обрўсини чайнашдан лаззатланиш ёки ботилга шўнғишдан иборат бўлади.
Кўплиги ва турли-туманлиги учун ботилнинг турларини ҳисоблаш имкони йўқ. Шунинг учун ундан халос бўлиш йўли фақат дин ва дунёдан муҳим ишларга аҳамият беришга чекланиш билангина бўлади. Бу жинсдан шундай калималар воқеъ бўладики, эгасини ҳалок қилади. Ваҳоланки бу калималарни у писанд қилмайди. Билол ибн Ҳорис айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: “Албатта киши Аллоҳ розилигидан бир калимани гапирадики, у сабабидан етадиган жойига етишини ўйлаб ҳам кўрмайди. У билан Аллоҳ унга қиёматгача Ўз розилигини ёзади. Ва албатта бир киши Аллоҳнинг ғазабидан бир калимани гапирадики, у сабабидан етадиган жойига етишини ўйлаб ҳам кўрмайди. У сабабдан Аллоҳ унга қиёмат кунигача Ўз ғазабини ёзади”. Алқама: “Билол ибн Ҳориснинг ҳадиси мени қанча гапдан тийиб қўйди”, дейдилар. Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар: “Албатта бир киши суҳбатдошларини кулдирадиган калималарни гапиради ва у сабабидан Сурайёдан ҳам узоққа йиқилади”. Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: “Албатта киши парво қилмасдан бир сўз гапиради ва у сабаб жаҳаннамга йиқилади. Ва албатта киши парво қилмасдан бир сўз гапиради ва у сабаб Аллоҳ уни жаннатнинг олий даражаларига кўтаради”.
Пайғамбар (с.а.в) айтадилар: “Қиёмат куни одамларнинг энг катта хатокори энг кўп ботилга шўнғиганларидир”. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу оятларида ишора бордир: “Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик.” (Муддассир сураси, 45-оят). “... то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз”. (Нисо сураси, 140-оят)
Салмон айтадилар: “Одамларнинг қиёмат куни гуноҳи кўплари Аллоҳнинг маъсиятида каломни кўпайтирганларидир”. Ибн Сирин айтадилар: “Ансорлардан бир киши бир мажлисдан ўта туриб уларга дердилар: “Таҳорат қилинглар. Чунки гапирган айрим гапларингиз ҳадас (яъни, таҳоратсизлик)дан кўра ёмондир”.
Бу айтилганлар ботилга шўнғиш ҳақида. У ғийбат, чақимчилик, уятсиз сўзларни сўзлаш ва бошқалардан иборат яқинда келадиган нарсалар ортидадир. Шунингдек олдин бўлган манҳийётни зикрига очиқ сабаб бўлмагани ҳолда уни зикр қилишда ёки унга етишишга ҳаракатда ҳам бўлади. Бунга яна бидъатлар ва бузғунчи мазҳаблар тўғрисидаги ҳикоялар, саҳобаларнинг урушларида содир бўлган, уларнинг айримлари ҳақида нотўғри тушунчалар туғдирадиган қиссалар ҳам кирадики, буларнинг барчаси ботилдир. Буларга киришиш ботилга шўнғишдир. Алллоҳдан лутфи ва карами боис чиройли мадад сўраймиз.
"Тил офатлари" китобидан